Атей (тахминан. милоддан аввалги 429–339) – Скифлар шоҳи. Атей даврида скиф ерлари янада кенгайиб Дунай ортидаги Добружа, Бужоқ дашти (қадимий Гет саҳроси)ни ҳам қамраб олган. Милоддан аввалги ИВ асрда агафирелар (скиф қавми) томонидан озод қилинган. Карпат бўйи ўрмондашт минтақасида гетлар яшартлар. Карпат бўйининг ғарбий қисми Германия ва Дунайнинг бошланиш еригача бўлган ҳудудда даклар яшардилар, улар Страбоннинт ёзишича, гетлар билан бир тилда гаплашганлар, лекин улар фақат милоднинг дастлабки асрларидагина машҳур бўлишган. Атей Дунай бўйи (Истра)нинг маҳаллий аҳолиси – истрианлар ҳамда Дунайнинг сўл соҳилини босиб олган гетлар билан оғир жанглар олиб борган. Филипп Яскифлар юртига бостириб кириб, скиф қўшинларини мағлубиятга учратган, милоддан аввалги 339-йил Атей ушбу жангда ҳалок бўлган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент 2000-йил