Adenozintrifosfat kislota

Аденозинтрифосфат кислота, АТФ — аденин, рибоза ва уч молекула ффосфат кислотадан таркиб топган органик модда. Организмда катта аҳамиятга эга бўлган энергия ва моддалар алмашинувида иштирок этади. Аденозинтрифосфат кислота барча биокимёвий жараёнларда ва тирик организмларда ферментларни ҳосил қилиш учун асосий энергия манбаи ҳисобланади. Аденозинтрифосфат кислота организм хужайраларида доимо синтезланиб ва истеъмол қилиниб туради. Аденозинтрифосфат кислота ўзининг пирофосфат боғларида кўп энергия сақлайди (макроэргик боғлар). У ҳужайра митохондрия моддаларнинг аэроб ва анаэроб оксидланиши натижасида ажралиб чиққан энергияни фосфорлаш йўли билан макроэргик фосфат боғлари шаклида тўплайди ва организмнинг энергияга эҳтиёжи бўлган ҳамма жараёнларини энергия билан таъминлайди. АТФ организмда мураккаб моддалар синтез реаксияларида қатнашади:биологик мембраналарорқали молекулаларда моддаларнинг фаол ўтказилишини амалга ошириш, шу жумладан трансмембраналарда электр потенсиалини яратиш ва мушакларнинг қисқарилишини амалга ошириш. Энергия билан бир қаторда АТФ инсон танасидаги бошқа бир қатор муҳим вазифаларни бажаради:бошқа нуклеосид трифосфатлар билан бирга АТФ нуклеин кислоталарни синтез қилишда асосий бошланғич маҳсулотдир. АТФ жуда кўп биокимёвий жараёнларни тартибга солишда муҳим ўрин тутади. Бир қатор ферментларнинг аллостерик эффектори сифатида АТФ уларнинг тартибга солиш марказларига қўшилиб, уларнинг фаоллигини оширади ёки бутунлай тўсқинлик қилади. Аденозинтрифосфат кислота парчаланиши натижасида 8- 11 ккал/мол энергия ажралиб чиқади. У мускулларлар, ачитқидан олинади, синтетик усулда ҳам тайёрланади.
АТФ — 1929-йилда бир гуруҳ олимлар: Карл Ломан, Сайрус Фиски ва Еллопрогадо Суббарао томонидан кашф қилинган ва 1941-йилда Фритз Липман АТФ ҳужайралардаги асосий энергия ташовчиси эканлигини аниқлаган.
Формуласи:Фаилед то парсе (Ункноwн фунcтион \cе): {\дисплайстйле \cе{C10Ҳ16Н5О13П3}}
Моляр массаси:507,18г/мол
Зичлиги:1,04г/см3
Эриш температураси:187C
Манбалар
Воэт Д, Воэт ЖГ. Биочемистрй Вол 1 3рд эд (энг.). — Wилей: Ҳобокен, НЖ., 2004
Лодиш, Ҳ, Берк А, Мацудаира П, Каисер CА, Криэгер М, Сcотт МП, Зипурскй СЛ, Дарнелл Ж. Молеcулар Cелл Биологй, 5тҳ эд (энг.). — Неw Ёрк: WҲ Фреэман, 2004.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |