Atirgul



Атиргул – раънодошлар туркумининг хушманзара ўсимлик сифатида экиладиган бир қанча турига халқ томонидан қўйилган умумий ном. Бу туркумнинг ёввойи ҳолда ўсадиган турлари халқда раъно, наъматак, қирқ оғайни ва итбурун номлари билан маълум. Осиё, Европа, Америка мамлакатларида кенг тарқалган. Атиргулнинг Ер юзида 250 – ЗОЙУ тури, 25 мингдан ортиқ нави бор. Ўзбекистонда 19 тури, 600 дан ортиқ нави ўстирилади. Бу навлар гулининг катта-кичиклиги, ранги, ҳиди, пояда ўрнашиши, гуллаш даври, поянинг тикка ёки илашиб ўсиши каби хусусиятлари билан фарқ қилади; фасл бўйи узлуксиз ёки такрорий гуллаб турадиган ва пояси илашиб ўсадиган хиллари кўпроқ экилади. Атиргул асосан, пайванд қилиб, пархишлаб ва қаламчасини экиб кўпайтирилади. Пайванд қилиш йўли билан кўпайтиришда июлда терилган наъматак меваларидан ажратиб олинган уруғлар нам жойда сақланиб, ноябр охири – декабр бошларида очиқ далага сепилади. Уруғ униб чиққанидан кейин келаси йили апрел – август ойлари давомида 4–5-марта чопиқ қилинади, 8 – 10-марта суғорилади; август – сентабр ойларида Атиргул нави куртаклари наъматакка пайванд қилинади. Келаси йил эрта баҳорда пайвандтаг унга уланган куртак ҳаммаси ёлгон юқорисидан кесиб ташланади, пайвандни боғлаган чипта бўшатилади. Ёз давомида бачки шохчалар 1 – 2-марта юлиб ташланади, пайванди гул 15 – 20 см ўсгач, унинг бўйига чўзилишига ва муддатидан олдин гуллашига йўл қўйилмайди. Бунинг учун пайванди гулнинг учи кесилиб, вақт-вақти билан ён шохлари қисқартиб турилади. Атиргулни махсус ўсишни фаоллаштирувчи моддалар билан ишлов бериб қаламчалардан ҳам кўпайтириш мумкин. Атиргул кўчатлари гулзорларга кузда ва баҳорда ўтқазилади. Гулзор тупроғи олдиндан 30 – 35 см чуқурликда юмшатилади, 1 м2 ерга 5–10 кг гўнг солинади. Кўчат 70 х 70 см оралиқда ўтқазилади. Кўчат ўтқазиладиган чуқурнинг кенглиги 30 – 40 см, чуқурлиги 40 – 50 см қилинади. Ёз давомида гулзор 20-мартагача суғорилади, 6-мартагача чопилади, 2-марта (1м2 ерга 30 г селитра ва 45 г аммоний сулфат ҳисобидан) озиқлантирилади, уншудринг касаллигига қарши олтингугурт кукуни билан дориланад и, бегона ўтлардан холи тутилади. Кеч кузда новдалар 1 – 2 куртак қолдириб кесилади. Баъзи навларнинг гулбаргларидан гулқанд, мураббо қилинади. Ўзбекистон шароитида Атиргул очиқ ерларда апрелдан ноябрнинг охиригача очилиб туради, иссикхоналарда йил бўйи гул олиш мумкин. Франсия, Болгария, Туркия, Италия ва бошқа мамлакатларда айрим турлари (дамашқ, франсуз ва бошқалар) навларидан қимматбаҳо эфир мойи олинади.
Атиргул шаклидаги безак, амалий безак санъатида кенг қўлланади. Атиргул каштачилик (жумладан, дўппи-дўзлик)да миллий ироқи усули билан тикиб, заргарлик (билагузук юзига), мискарлик (мис идишлар безаги)да ўйиб ва бошқа усулда яратилади.
Атиргул навлари: 1–Монтезума; 2–Лория Дей; 3–Марелла; 4–Папа Мейян[1].
Галерея
-
Камалак атиргул
Манбалар
Ҳаволалар
- Описание сортов роз. (Wайбаcк Мачине сайтида 2010-04-20 санасида архивланган) Газета «Хозяйство» № 5/575 от 02 февраля 2010
- Японские ученые вырастили натуральную синюю розу
- Принципы проведения тестирования новых сортов роз (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-04-17 санасида архивланган).
- Атир гуллар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |