Atmosfera ozoni
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|
Атмосфера озони – атмосферада кислородга Қуёшнинг ултрабинафша нурлари та’сиридан ҳосил бўладиган газ. Кислороднинг уч атоми бирикма-сидан иборат. Ултрабинафша нурлар та’сирида икки атомли кислород моле-куласи атомларга булинади. Бу атомлар бўлинмай қолган кислород молекуласига қўшилиб, уч атомли кислород, я’ни озон ҳосил бўлади. Атмосфера озони Куёшдан келувчи, кўпгина организмлар учун хавфли бўлган ултрабинафша нурларни ютади. Атмосфера озони Ер сиртидан то 55 км баландлик-кача и 20 км билан 35 км орасидаги баландликда жойлашган. Агар атмосферадаги барча озонлар бир катламга келтирилганда эди, 1,5 – 4,5 мм қалинликдаги қатлам ҳосил буларди. Ўзбекистон ҳудуди устидаги атмосферада озоннинг калинлиги йил давомида урта ҳисобда 1,9 дан 2,7 мм оралиғида ўзгариб туради. Атмосферада апрел ойида энг кўп, октабр ойида энг кам озон бўлади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |