Атом одатлар (инглизча: Атомиc ҳабиц) – Жамес Cлеар томонидан 2018-йилда нашр этилган. Китоб ўзида яхши ва ёмон одатлар кучи, муваффақият сабаблари, одатлар ва муваффақиятнинг ўзаро боғлиқлиги ҳақида эмпирик ва назарий таълимотларни акс эттиради. Китоб Неw Ёрк Тимес бесцеллери ҳисобланиб, дунё бўйича 8 миллиондан ортиқ нусхадан ортиқ сотилган ва 50 дан ортиқ тилга таржима қилинган[1].

Атом одатлар
Атомиc ҳабиц
Асл номи Атомиc Ҳабиц
Муаллиф(лар) Жамес Cлеар
Таржимон(лар) Асахий нашриёти Сарвиноз Қосимова
Жанр(лар)и Психология
Нашр этилган санаси 2018
Нашриёт Аверй
Ўзбек тилида нашр этилган санаси 2021
Саҳифалар сони 320
Мукофот(лар) Неw Ёрк Тимес бесцеллер
ИСБН 0735211299
Веб-сайт ҳттпс://жамесcлеар.cом/

Бўлимлар

Китоб 7 та асосий бўлими мавжуд бўлиб, унга кўра дастлаб „Асосий тамойиллар“, „4 қоида“ ва „Қўшимча усуллар“ каби энг асосий бўлимларига бўлиш мумкин. Чунки, айнан шу бўлимлар бет ҳажмидан фарқ қилсада, мазмун қисми деярли бир хил ҳажмда.

Асосий тамойиллар

Бу бўлимда муаллиф одат нималиги, дастлабки тажрибаси ва энг муҳим бўлган нега айнан „атом“ одатлар аслида нималиги ҳақида сўз юритади. Дастлаб, ўз мақсадига эришишда тўғри ўзгарувчиларни танлаш (функсиядаги номаълумлар), омад каби бошқарув бўлмайдиган ўзгарувчиларни ишлатмаслик ҳақида сўз боради. Бундан ташқари, натижага таъсир қилувчи ҳар қандай кичик ўзгариш якунда натижада ҳиссаси катталиги кўрилади. Бунга ёрқин мисол сифатида Буюк Британия велосипед федерациясида 2003—2008-йилларда янги тайинланган мураббий Даве Браилсфорд томонидан амалга оширилган кичик таъсир кўрсатувчи омилларни озгина яхшилаш бир омилга бор фокусни беришган афзаллиги келтирилади. Яъни 1908-2008 йиллардаги натижалардан кўра, 2008-2017 йиллардаги натижалар анча юқори эди. Буни математик исботи сифатида кунига 1 фоизга яхшиланиш ва кунига 1 фоизга ёмонланиш мисоли кўрсатилади[2]. Унга кўра кунига 1 фоизга ёмонлашиш туфайли бир йилда инсон йил бошига нисбатан 97 % қобилиятини йўқотади (0,99^365=0,03). Аксинча, 1 фоизга яхшиланиш 37 баробардан ортиқроқ ўсишга сабаб бўлади (1.01^365=37,78). Бу қисқа муддатда арзимас бўлган жараёнлар узоқ муддатда ўрни катталиги таъкидлайди[3][4]. Бу бўлимда муаллиф одатнинг осон, аниқ ва энг муҳими яққол бўлиши кераклигини таъкидлайди. Бунда психолог Эдwард Тҳорндикенинг ҳайвонлар билан ўтказган тадқиқотлари яққол мисол бўла олади[5]. Эдwард Тҳорндике ўз тажрибасида мушукларни маълум ҳаракатни амалга оширса чиқиб кетувчи қутига солган. Қутидан чиқиб кетган мушукларни балиқ кутиб турган. Текширув натижаларига кўра 10-чи уринишдан сўнг мушук қутидан 3 баробар тезроқ чиқиб кетишни уддалаган[6][7].

4 қоида

Одат яққол бўлиши керак

Асосий тамойилларда айтилганидек одатни амалга ошириш учун стимул керак. Хусусан, Ветнам уруши вақтидаги тадқиқотларга кўра, 35 фоиз Ветнамдаги АҚШ ҳарбийлари ҳеч бўлмаганда бир марта героин қабул қилиб кўргани, 20 фоиз ҳарбий хизматчиларнинг героинга берилиб кетганини кўрсатади[8][9]. Ўша вақтдаги АҚШ президенти бўлган Ричард Нихон наркотикни „биринчи рақамли душман“ деб эътироф этиб, аскарлар урушдан қайтганида назорат қилиш ва даволаш мақсадида „Гиёҳвандликнинг олдини олиш махсус чоралари“ идораси ташкил этилади[10][8][11]. Тадқиқот маркази бош тадқиқотчиларидан бири Леэ Робинснинг текширувлар ўша вақтдаги гиёҳвандлик одати ҳақидаги қарашларни ўзгартириб юборади. Аниқланишича, АҚШга қайтганларнинг 5 фоизи ушбу иллатни давом эттираётганлиги, 3 йил ичида гиёҳвандликка қайта чалинганлар 12 фоиздан ошмайди. Яъни 10 та аскардан 9 тасида гиёҳвандлик ўз-ўзидан йўқолиб кетган[12][13]. Бунга сабаб қилиб Леэ Ветнамдаги аскарлар кун давомида героин истеъмол қилишга туртки берадиган сигналларга дуч келишини сабаб қилиб кўрсатади: героинни топиш осон, атрофда уруш даҳшатлари, аскарлар ватандан минглаб километр узоқда, шериклар эса героин қабул қилишади. Лекин АҚШ га қайтганда бу сигналлар йўқолади. Айнан шу сабабли реабилитацион марказлардан қайтган беморлар яна аввалги одатларини бошлашади, чунки улар яна ўша эски одатларини қўзғатувчи жойга қайтишади. Шу сабабли муаллиф маълум шаклланган одатларга қўшимча одатлар қўшишни таклиф қилади: ишдан келгач оёқ кийимимни ечиш одати ёнига спорт кийимини кийиш, музлаткични очганида ёнидаги вазн ўлчовчига чиқиш, овқатланганида куннинг қайси жараёни учун миннатдор бўлишни аниқлаш.

Одат жозибали бўлиши керак

Соломон Асч чизиқлари

Бу қоидада муаллиф янги одатларга жозибалилик бериш керак дейди. Масалан, Нетфлихда подкаст кўриш учун машқ қилиш, дарсни қилганда мусиқа қўйиш ва уй йиғиштиришда телевизор кўриш. Бу қилинмаётган яхши одатларни барибир амалга оширувчи, фойдасиз аммо жозибали одатлар билан бирга амалга оширишга ундайди. Инсон социал мавжудот бўлгани сабабли, бошқалар билан алоқалар ҳам жозибали кўрилади. 1950-йилларда психолог Соломон Асч томонидан ўтказилган тадқиқотлар буни исботлайди. Тадқиқотга кўра 1 одам актёрлар тўла хонага жойлаштирилади ва уларга чизиқлар орасидан энг узун чизиқни танлаш каби оддий вазифа берилади. Дастлаб барча бир хил жавобни айтади, аммо вақт ўтгани сари барча катёрлар хато вариантни танлай бошлайди. Катёрлар орасидаги ягона иштирокчи эса босим остида улар кўрсатган нотўғри вариантни танлашга мажбур бўлади. Унга кўра, инсон тўғри жавобни билса-да, кўпчиликни таъсирида фикрини ўзгатиради деган хулосага келинади[14][15][16][17].

Одат осон бўлиши керак

Муаллиф бу қоида асосида янги одатларни осон бошлаш муҳим эканлиги айтади. Яъни, бирор ишни бошлашда унинг энг осон бошланғич босқичини амалга ошириш кераклигини айтади. Яъни, 30 дақиқа китоб ўқиш ўрнига 1 бет китоб ўқиш, 4 км югуриш ўрнига спорт учун оёқ кийимларини кийиш, уйга вазифани бажариш ўрнига дафтарни очиш. 1966-йилда Терже Лøмо томонидан фанга узоқ муддатли потенсиация (Лонг-терм потентиатион) атамаси киритилади. Бу атама миядаги нейронлар ўртасидаги алоқаларнинг охирги вақтларда қилинади, улар орасидаги боғланишлар кучаяди[18][19].

Одат қониқарли бўлиши керак

4-қоидада муаллиф одатларни бажариш инсонга рағбат олиб келиши кераклигини уқтиради. Яъни, яхши одатларнинг деярли барчаси узоқ муддатдагина фойда олиб келади:1 кун машқ қилиш сизни ортиқча вазндан халос қилмайди, мавзу ҳақида 1 китоб сизни мутахассис қилмайди, 1 кун вақтли ётиш сизнинг эрталаб вақтли тура олишингизни белгиламайди. Лекин, ёмон одатлар дарҳол фойда олиб келади, узоқ муддатда эса зарари катта бўлади. 1 дона сигарет одамни ўлдирмаса-да, узоқ муддатда кўплаб касалликларни жалб қилади[20]. Муаллиф бунга сабаб қилиб, инсонлар минг йиллардан бери қисқа муддатларда рағбатга эътибор қаратилганинини таъкидлайди. Я;ни яқин келажакдаги роҳат узоқ келажакдаги ундан-да кучлироқ азобдан устун кўрилади, чунки инсон мияси минглаб йиллар давомида шунга мослашган[21].

Қўшимча усуллар

Танқид

Жамес Cлеар китоби мукофотлар соҳиби, умумий юқори рейтингга эга бўлса-да, китоб ичидаги барча нарсалар ҳам тўғри эмас деб ҳисобланади. Бундан ташқари китобдаги баъзи маълумотлар қайтарилиши кузатилади[22].

Манбалар

  1. ↑ „Жамес Cлеар. Атомиc Ҳабиц“.
  2. ↑ Слатер, Матт. „Олймпиcс cйcлинг: Маргинал гаинс ундерпин Теам ГБ доминанcе“. ББC Спорт (8-август 2012-йил). Қаралди: 11-апрел 2014-йил.
  3. ↑ Ҳаррелл, Эбен. „Ҳоw 1% перформанcе импровеменц лед то Олймпиc голд“. Ҳарвард Бусинесс Ревиэw (30-октабр 2015-йил). Қаралди: 19-ноябр 2019-йил.
  4. ↑ Маслен, Жосепҳ (2019). „Cраcкинг тҳе Cоде: Тҳе Соcиал Мобилитй Cоммиссион анд Эдуcатион Полиcй Дисcоурсе“. Жоурнал оф Эдуcатион Полиcй. 34-жилд, № 5. 599–612-бет. дои:10.1080/02680939.2018.1449891. С2CИД 149726651. 2021-07-12да асл нусхадан архивланди. Қаралди: 2022-09-14.„Аccептед манусcрипт“. Институтионал опен аccесс репоситорй. 12-июл 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-октабр 2019-йил.
  5. ↑ Тҳорндике, Эдwард. Тҳе Фундаменталс оф Леарнинг. АМС Пресс Инc., 1932. ИСБН 978-0-404-06429-7. 
  6. ↑ Тҳорндике, Эдwард Леэ. Анимал Интеллигенcе: Эхпериментал Студиэс. Маcмиллан, 1911. ИСБН 9781351321020. 
  7. ↑ „Кентридге, Роберт (2005), Эдwард Тҳорндике, пуззле-бохес, анд тҳе лаw оф эффеcт, Университй оф Дурҳам.“. 2022-йил 5-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 14-сентябр.
  8. ↑ 8,0 8,1 Тҳиртй Еарс оф Америcаъс Друг Wар, а Чронологй (Wайбаcк Мачине сайтида 24-феврал 2011-йил санасида архивланган). Фронтлине (У.С. ТВ сериэс).
  9. ↑ WГБҲ эдуcатионал фоундатион. Интервиэw wитҳ Др. Роберт Дупоинт (Wайбаcк Мачине сайтида 5-сентабр 2017-йил санасида архивланган). Пбс.орг (Фебруарй 18, 1970).
  10. ↑ „Тҳиртй Еарс оф Америcа'с Друг Wар“. Фронтлине. ПБС. 2011-йил 24-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 19-октябр.
  11. ↑ Тимелине: Америcаъс Wар он Другс (Wайбаcк Мачине сайтида 29-март 2018-йил санасида архивланган)
  12. ↑ „Леэ Робинс' студиэс оф ҳероин усе амонг УС Виэтнам ветеранс“.
  13. ↑ „Леэ Н. Робинс, Дарлене Ҳ. Давис, анд Давид Н. Нурcо. Ҳоw Перманент Wас Виэтнам Друг Аддиcтион?“.
  14. ↑ Асч, Соломон „Эффеcц оф гроуп прессуре он тҳе модифиcатион анд дистортион оф жудгменц“, . Гроупс, Леадершип анд Мен: Ресеарч ин Ҳуман Релатионс (инглизча). Cарнегиэ Пресс, 1951 — 177-190-бет. ИСБН 978-0-608-11271-8. 
  15. ↑ Асч, С. Э. (1952б). „Соcиал псйчологй“. Энглеwоод Cлиффс, НЖ:Прентиcе Ҳалл.
  16. ↑ Асч, С.Э. (1955). „Опинионс анд соcиал прессуре“. Сcиэнтифиc Америcан. 193-жилд, № 5. 31–35-бет. Бибcоде:1955СcиАм.193э..31А. дои:10.1038/сcиэнтифиcамериcан1155-31.
  17. ↑ Асч, С.Э. (1956). „Студиэс оф индепенденcе анд cонформитй. А миноритй оф оне агаинст а унанимоус мажоритй“. Псйчологиcал Монограпҳс. 70-жилд, № 9. 1–70-бет.
  18. ↑ „Терже Лøмо. Тҳе дисcоверй оф лонг-терм потентиатион“.
  19. ↑ Рогер А. Ниcолл „Волуме 93, Иссуэ 2“, . А Бриэф Ҳисторй оф Лонг-Терм Потентиатион. Неурон, 18 — 281-290-бет. ДОИ:10.1016. 
  20. ↑ „Смокинг & Тобаccо Усе. CДC“.
  21. ↑ Зиммерман, Баррй Ж., Счунк, Дале Ҳ.. Эдуcатионал псйчологй : а cентурй оф cонтрибутионс. Лаwренcе Эрлбаум Ассоcиате, 2003. ИСБН 978-0-8058-3682-0. 
  22. ↑ „4 Тҳингс Атомиc Ҳабиц Дидн’т Гет Ригҳт“.

Ҳаволалар