Атом соати (квант соати) – вақтни ўлчашда ишлатиладиган қурилма. А. еда вақтни ўлчаш учун ўзгармас дав-рий жараён сифатида атомларнинг хусу-сий теб-ранишларидан фойдаланилади. Атом соатида "маятник" вазифасини атомлар бажаради. Атомлар бир энергия сатҳидан иккинчи энергия сатҳига ўтганда уларнинг нурланиш частотаси Атом соати юришини ростлаб туради. Атом соати вақтни астрономик усуллардагидан ҳам аниқроқ ўлчашга имкон беради (хатолик 10~" – 10~13). Ҳозир қўлланилаётган атом эталонларида сезийнинг атом дасталаридан фойдаланилмоқда.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил