Атомизм (юнонча атомон — бўлинмас) — ҳамма нарсалар мустақил элемент атомлардан тузилган, барча нарсанинг содир бўлиши бу элементларнинг аралашиши, бирлашиши ва бўлинишига асосланади, деб ҳисоблайдиган таълимот. ХИХ аср охиригача атомизм материя алоҳида бўлинмас зарралар — атомлардан ташкил топган деб уқтириб келди. Ҳозирги атомизм нуқтаи назаридан электронлар — электр „атомлари“, фотонлар — нур „атомлари“ ва ҳоказодир. Янада кенгроқ маънода атомизм обектнинг дискрет (дона-дона), жараённинг, хоссанинг узлуклилигини билдиради. Бу таълимот материянинг сўнгги, ўзгармас моҳияти мавжудлигини инкор этади, унинг миқдор ва сифат жиҳатдан ниҳоясизлигига асосланади[1].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент 2000-йил