Atrof tabiiy muhit monitoringi
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Атроф табиий муҳит мониторинги — атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги атроф табиий муҳитнинг ифлосланиш даражасини аниқлаш, унинг ҳолатинин баҳолаш, салбий жараёнларини прогноз қилиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш мақсадида бошқа антропоген фаолият таъсири ва табиий ресурслардан фойдаланиш туфайли атроф табиий муҳитннинг ифлосланиши ва бошқа зарарли таъсирларга учраши мунтазам кузатиладиган ва тасдиқланган дастур бўйича бажариладиган тизим ҳисобланади. Қуйидагилар ЎзРда атроф табиий муҳитнинг давлат мониторингини асосий вазифалари ҳисобланади: — атроф табиий муҳитнинг ифлосланиш даражасини, шунингдек антропоген таъсирлар остида унда юз бераётган жараёнларни кузатишни ташкил этиш ва юритиш; — атроф муҳитнинг ифлосланиш даражасини баҳолаш ва прогноз қилиш; — унда юз бераётган салбий жараёнларнинг олдини олиш ва бартараф этиш.[1]
Манбалар
- ↑ Ўзбекистон Юридик энсиклопедияси