Atropat
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (август 2024) |
Атропат (қадимги форсча:Атурпат, юнонча: Атропатас, авесто:Атəрəпāта – „олов билан ҳимояланган“; милоддан аввалги ИВ асрда таваллуд топган) – Доро ИИИ ва Александр Македонский давридаги форс зодагони. „Мидия Атропатен“ ёки „Атропатен“ мустақил давлатининг асосчиси. Антик манбаларда Атропатнинг илк маротаба тилга олиниши унинг милоддан аввалги 331-йилда Гавгамел яқинидаги жангда иштирок этгани билан боғлиқ. Доро ИИИ вафотидан сўнг, Атропат македонияликлар томонига ўтган ва тез орада яна Мидия сатрапи этиб тайинланган. Бу лавозимда у ўз мавқеини мустаҳкамлаган.Александр Атропатнинг хизматлари ва садоқати учун илтифот кўрсатган. Александр вафотидан кейин Мидия бўлинган ва Атропат мамлакатнинг шимоли-ғарбий қисмига ҳукумдор бўлган. Кейинчалик бу ҳудуд „Мидия Атропатена“ ёки „Атропатена“ номини олган. Диадохлар уруши пайтида Атропатена македонияликлар ҳукмронлигидан мустақил бо'либ, Атропат ўзини шоҳ деб эълон қилган. Замонавий қарашларга кўра, „Озарбайжон“ номининг этимологияси „Атропатена“ ва шунга мос равишда „Атропат“ номи билан боғлиқ.
| Атропат | |
|---|---|
|
Озарбайжон ҳарбий тарихи музейида Атропатнинг замонавий ҳайкали | |
| Мидиянинг Аҳамонийлар сатрапи | |
|
Мансаб даври – милоддан аввалги 330-йил | |
| Монарх |
Доро ИИИ Александр Македонский |
| Вориси | Мидия македонияликлар назоратига ўтади |
| Мидиянинг Македония сатрапи | |
|
Мансаб даври милоддан аввалги 328-йил – милоддан аввалги 323-йил | |
| Монарх | Александр Македонский |
| Ўтмишдоши | Мидия икки қисмга - „Буюк“ ва „Кичик“ (Атропатенга) бўлинган |
| Вориси | Оксидат |
| Атропатен ҳукмдори | |
|
Мансаб даври милоддан аввалги 323-йил – милоддан аввалги 320-йилдан кейин | |
| Монарх | ноаниқ |
| Вориси | ноаниқ |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди | милоддан аввалги ИВ аср |
| Вафоти | милоддан аввалги 320-йилдан кейин |
| Дини | Зардуштийлик |
Ҳаёти
Доро ИИИ ва Александр Македонский даврида
Атропат қадимги форс зодагонлари сулоласига мансуб бўлган[1]. Доро ИИИ даврида у Мидия сатраплиги лавозимини эгаллаган. Милоддан аввалги 331-йилда Гавгамел яқинидаги Доро ИИИ ва Александр Македонский ўртасидаги жанг олдидан Атропат форсларга ёрдам учун мидияликлар, албанлар, кадуслар ва сакесинлардан иборат қўшинни олиб келган[2]. Жанг пайтида мидияликлар, албанлар ва сакесинлар ўнг қанотда, кадусияликлар эса чап қанотда ҳаракатланишган[3][4][5]. Замонавий тарихчиларнинг фикрига кўра, бу фрагментлар Атропат ҳукмронлиги мазкур халқлар жойлашган ерларга, яъни Мидияга, Шарқий Кавказортига, шу жумладан Озарбайжоннинг жанубий қисмларига, шунингдек, Грузиянинг бир қисмига қадар тарқалганлигидан далолат беради[6][7].
Мағлубиятдан сўнг, Атропат Доро ИИИ га содиқ қолган. Форс подшоси Гавгамелдан Атропат ҳукумронлик қилаётган ерларга қочиб кетган, у ерда македонияликларга қарши уруш учун янги қўшин тўплаш умидида бўлган эди. Аммо милоддан аввалги 330-йилда, форс подшоси Доро ИИИ Бесс ва Набарзан бошчилигидаги фитначилар томонидан ўлдирилган, шундан сўнг Атропат Александр томонига ўтган[6][4][5]. Бу вақтга келиб Македония подшоси Мидиянинг сатрапи қилиб Оксидатни тайинлаган. Бир мунча вақт Атропат Александр саройида „захира“ жангчиси бўлган. Кейинчалик Александр Оксидатга ишончини йўқотган ва 328–327-йил қишда Атропат аввалги Мидия сатраплик лавозимига тикланган[8][9][4][10][5]. Бундай стратегик жиҳатдан муҳим вилоятга маҳаллий одамни, минтақани яхши биладиган одамни тайинланиши Ҳиндистонга бўлажак юриш олдидан Мидияни тинчлантириш зарурати билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин[11].
Александр Ҳиндистонда узоқ вақт бўлмаганида, Атропат унга содиқ қолган ва Мидияда Бариакс бошчилигидаги македонияликларга қарши қўзғолонни бостирган. Бу қўзғолон милоддан аввалги 327–325-йиллар оралиғида бўлиб ўтган. Бариакснинг шахси ҳақида ишончли маълумотлар йўқ. Эҳтимол, у аввалги Мидия подшолари сулоласидан чиққан, ёки Ахоманийлар даврида маъмурий ёки ҳарбий лавозимда ишлаган бўлиши мумкин. Нима бўлганда ҳам, қўзғолон учун қулай фурсат танланган эди. Македонияликларнинг асосий қўшини Ҳиндистонда бўлиб, маҳаллий аҳоли македонияликларнинг ўзбошимчаликларидан норози эди. Атропат нафақат саркардалик, балки ташкилотчилик қобилиятини ҳам намоён қилган, чунки у отлиқлардан ҳам, Эрон фалангасидан ҳам иборат қўшин тўплай олган ва у билан қўзғолонни бостирган. Милоддан аввалги 324-йилда у Македония подшоси қатл этишни буюрган қўзғолон йўлбошчиларини Александр ҳузурига Пасаргадага олиб келган[12][13][14].
Ҳиндистондан қайтгач, Александр бир неча сатрап ва лашкарбошиларни қатл қилади, аммо Атропат зарар кўрмай Мидияга қайтган. Бу эса унинг сатраплик бошқарувига ижобий баҳо берилганидан далолат беради[15].
Милоддан аввалги 324-йил октябрда Атропат Александрни Экбатан пойтахтида қабул қилган. У дабдабали зиёфат уюштирибгина қолмай[16], македон подшосига юз нафар амазонка кийимидаги чавандозларни ҳам тақдим этган[17]. Эҳтимол, айнан шу воқеа Македониялик Александрнинг амазонкалар билан учрашуви ва уларнинг маликаси Фалестрида билан ишқий алоқалари ҳақидаги афсонанинг асосига айланган[5].
Александр Македонский ўлимидан сўнг
Милоддан аввалги 323-йилда Александр Македонский вафотидан сўнг, у тузган империя саркардалари Атропат ва Пифон томонидан бўлиб олинган. Империяни бўлиш пайтида Атропат Мидиянинг шимоли-ғарбий қисмини ўз ҳукумронлиги остида сақлаб қолган, жанубий ярмини эса Пифон бошқаришни бошлаган[18][19][4][5]. Мидиянинг бўлиниш сабаблари номаълум. Александр вафотидан кейин, Македония империясининг регенти Атропатнинг қайнотаси Пердик бўлган. Эҳтимол, у улкан вилоятда ҳокимиятни бир кишига беришни истамаган ва сатрапликни иккига бўлган[1].
Диадохлар урушлари даврида Атропат македонлар ҳукмронлигидан чиқиб, „Кичик Мидия“, „Мидия Атропатена“ ёки „Атропатена“ деб номланган ўз давлатини тузишга муваффақ бўлган. Страбон (тахминан милоддан аввалги 64–63-йиллар – тахминан милодий 23–24-йиллар) шундай ёзган:
„бу [Атропатия Мидияси] давлат номланиши ҳарбий қўмондон Атропат исмидан келиб чиқган, у Буюк Мидиянинг бир қисми сифатида бу мамлакатнинг ҳам македонияликларга бўйсунишига қарши бўлган. Ҳақиқатан ҳам, подшо деб эълон қилинган Атропат ўз қарори билан бу мамлакатни мустақил эканлигини маълум қилган ва ҳозир ҳам мерос унинг оиласида сақланиб қолган, чунки унинг авлодлари арман ва Сурия подшоҳлари билан, кейинчалик эса Парфия подшоҳлари билан қариндошлик ришталарини ўрнатган“[20].
Бундай батафсил тавсифга қарамай, замонавий тарихчилар Атропатнинг бошқаруви тафсилотларини аниқ билмайдилар. Ҳатто Кичик Мидиядаги Атропатнинг сиёсий мавқеи ҳақида ҳам бир нечта фаразлар мавжуд. Милоддан аввалги 320-йилларда Трипарадисда Македония империясининг бўлинишида, Атропат тилга олинмаган. Бироқ у Кичик Мидияни бошқаришда давом этган. Македонияликлар бу вилоятнинг ўз назоратларидан чиқиб кетишига рози бўлганлар деб тамин қилинади. Улардан фарқли ўлароқ, тарихшуносликда диадохлар ва Атропат ўртасидаги ҳарбий ҳаракатлар ҳақида маълумотлар берилмаган. Эҳтимол, бу манбаларнинг сақланиб қолмаганлиги билан боғлиқ. С. В. Смирновнинг фикрига кўра, Пифон ва Атропат ўртасидаги ўзаро иттифоқчилик шартномаси бўлганлиги эҳтимоли кўпроқ бўлиб, унда уларнинг ҳудуд чегаралари кўрсатилган. Атропат Пифон империясининг чекка вилоятларидан бирини босиб олишдан кўра каттароқ мақсадларни кўзлаб у билан иттифоқчилик шартномаси тузган ва бу ёрдамида Атропат ўз мулкларини хавфсизлаштирган[1].
Тахминларга кўра, Атропат ўзини қирол деб эълон қилган ва шунга кўра, Кичик Мидияни милоддан аввалги 317–316-йиллардаги Габиан жангидан кейин Македония таркибидан мустақил давлат сифатида ажралиб чиққанлигини маълум қилган[4][5]. Бошқа бир тахминга кўра, Атропатена мустақил бўлган йилини Трипарадисдаги уруш вақти билан ҳисоблаш керак, унда Атропатена тилга олинмаган, чунки Македонияликлар бу ҳудудни империянинг марказий ҳокимияти назоратидан чиқиб кетганлигини тан олишган[6][1].
Тарихчиларга Атропатнинг ҳукмронлик йиллари, унинг ҳақиқий мустақилликка эришгандан кейинги ички ва ташқи сиёсатининг хусусиятлари номаълум. Унинг ҳукмронлиги даврида Атропатена давлати кучайиб, Александрнинг собиқ Осиёдаги барча мулкларини эгаллашга интилган Селевккага қарши қаттиқ кураш олиб борганига қарамай, Атропат вафот этган сана ва унинг вориси номи номаълумлигича қолган[6]. Кичик Мидия тарихининг ўзига хос хусусиятлари ҳақидаги антик манбалардаги бундай бўшлиқнинг сабаби, эҳтимол, Атропат ва унинг ворисларининг чет элликларни, биринчи навбатда, юнонлар ва македонларни ўз мамлакатларига киритмаганлиги дея таҳмин қилинади[6].
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Смирнов 2014.
- ↑ Арриан 1962, ИИИ. 8. 4.
- ↑ Арриан 1962, ИИИ. 11. 3—4.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 Чаумонт 1987.
- ↑ 5,0 5,1 5,2 5,3 5,4 5,5 Ҳеcкел 2021, с. 116, 261. Атропатес.
- ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 6,4 Алиев 1989.
- ↑ Балахванцев 2021.
- ↑ Арриан 1962, ИВ. 18. 3.
- ↑ Кошеленко, Гаибов 2007.
- ↑ Ҳйланд 2013, с. 120.
- ↑ Ҳйланд 2013, сс. 128–129.
- ↑ Арриан 1962, ВИ. 29. 3.
- ↑ Ҳйланд 2013, сс. 128–132.
- ↑ Ҳеcкел 2021, сс. 128–129, 288. Баряхес.
- ↑ Арриан 1962, ВИИ. 4. 1.
- ↑ Афиней 2010, ХИИ. 53; 538 а.
- ↑ Арриан 1962, ВИИ. 13. 2—6.
- ↑ Диодор Сицилийский 1947, ХВИИИ. 3. 3.
- ↑ Юстин 2005, ХИИИ. 4. 13.
- ↑ Страбон 1964, ХИ. 13. 1.