Атропатена (ёки Кичик Мидия, Адербиган) – Жанубий Озарбайжоннинг юнонча номи. А. қадимги Мидиянинг шимолий қисмини (ҳозирги Талиш тоглари, Араке дарёси ва Урмия кўллари ҳудудини) ўз ичига олган. А. шу жойнинг милоддан аввалги ИВ асрдаги ҳокими – Атропат (Ахоманийлар сатрапи) номидан олинган. Антик давр муаррихларининг А. ҳақида берган ма’лумотлари А.ни илк кулдорлик давлати ва зардуштийлик динининг асосий мар-казларидан бири деб ҳисоблаш имконини беради. ВИИ асрда А. Араб халифалиги томо-нидан фатҳ этилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил