Абубакр Аҳмад бин Али бин Ҳусайн бин Ваҳб Атуфий (ваф. 956) – “Насойим ул-муҳаббат”да тилга олинган тасаввуф шайхи. Жунайд Бағдодийнинг шогирди. Устозидан ҳикматлар ривоят қилган. Навоий “Насойим ул-муҳаббат”га “Нафаҳот ул-унс”дан ушбу шайх билан боғлиқ бобни айнан киритган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ “Насойим ул-муҳаббат”. 
  2. ↑ “Алишер Навоий: Қомусий луғат”.