Atvara
Лиэне Атвара Стūрмане (1993-йил 2-апрелда туғилган), саҳна номи билан Атвара, латвиялик қўшиқчи ва қўшиқ муаллифидир. У Латвия номидан „Эуровисион қўшиқ танлови 2026“да „Ēнā“ қўшиғи билан қатнашган ва иккинчи ярим финалда 13-ўринни эгаллаган.
Атвара | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
Лиэне Атвара Стūрмане 1993-йил 2-апрел |
| Касби |
|
| Лейбллар | Атвара Реcордс |
| Фуқаролиги | Латвия |
Ҳаёти ва таълими
Асли Лиепая шаҳридан бўлган Атвара болалигидан қўшиқ куйлашга катта қизиқиш билдирган. Шу сабабли онаси уни мусиқа мактабига ўқишга берган[1]. Кейинчалик у туғилган шаҳридаги Эмīлс Мелнгаилис номидаги ўрта мактабда таҳсил олиб, дирижёрлик йўналишида таълим олган. Сўнгра у Ригадаги Жāзепс Медиņš номидаги ўрта мусиқа мактабида ўқишни давом эттириб, жаз ва поп вокали мутахассислиги бўйича тамомлаган[2].
Фаолияти
Мусиқий та’лимни тамомлагач, Атвара 2012–2013-йилларда Дзиэдоšāс ģименес ва Кору кари каби исте’додлар шоуларида иштирок этиб, телевизион томошабинларга танила бошлади[3][4].
2017-йилда Атвара „Тҳе Х Фаcтор“ кўрсатувининг Латвия талқини бўлган „Х Факторс“нинг илк мавсумида қатнашди. Тинглов босқичида у Аделенинг „Оне анд Онлй“ ҳамда Wҳитней Ҳоустоннинг „И Ҳаве Нотҳинг“ қўшиқларини ижро этди. Ҳакамлар томонидан ижобий баҳоланган бўлса-да, у танловнинг кейинги босқичларига йўлланма ололмади[5][6].
Бир муддат инглиз тили ўқитувчиси сифатида фаолият юритгач[5], 2019-йилдан бошлаб маркетинг соҳасида ҳам ишлай бошлади. У йиллар давомида рақамли контент йўналишидаги турли компаниялар, жумладан, Латвиянинг Стар ФМ радиостансияси билан ҳамкорлик қилди[7].
Атваранинг яккахон ижодкор сифатидаги расмий дебюти 2024-йил июн ойида чоп этилган „Пиэ манис твериэс“ қўшиғи билан бошланди. Қўшиқ „Латвижас страумēтāко синглу“ рейтингида 9-ўринни эгаллади[8], ТикТок платформасида 2 миллиондан ортиқ кўришлар тўплади ва фойдаланувчилар видеоларида минг мартадан ортиқ қўлланилди[9]. Кейинчалик ушбу қўшиқ Латвиянинг „Нелūгтиэ виэси“ телесериалида ҳам ишлатилган[9].
2025-йил феврал ойида Атвара Интарс Бусулис билан ҳамкорликда „Ваи дрīкст кāпт дзиļāк“ қўшиғини ижро этди[9]. Орадан бир ой ўтиб, у бошловчи сифатида ҳам дебют қилиб, Мāртиņš Спурис билан биргаликда ГАММА мусиқа мукофотларининг илк маросимини олиб борди[10].
2025-йил ёзида Атвара Латвиянинг турли ҳудудларида 20 дан ортиқ яккахон консертларни ўз ичига олган илк гастрол сафарига чиқди. Консертларнинг барчаси сотиб бўлинди[10]. Шу йилнинг 8-августида у „Дзīве мūс мēтā“ қўшиғини чиқарди. Қўшиқ радиостансияларда кенг эфирга узатилди ҳамда йиллик „Музикāлā банка“ мукофотининг 15 нафар финалчиси қаторидан жой олиб, якуний рейтингда 10-ўринни эгаллади[11]. Ушбу қўшиқ унинг илк студиявий албоми — „Вол.1 Ваи дзирди, кā брūcес дзīст“ таркибига ҳам киритилган[10].
2025-йил 20-ноябрда Атвара Эуровисион қўшиқ танлови учун Латвия миллий саралаши бўлган Супернова танловининг 11-мавсуми иштирокчилари қаторида „Ēнā“ қўшиғи билан э’лон қилинди[12]. Ярим финал босқичидан муваффақиятли ўтганидан сўнг[13], у миллий танлов ғолибига айланди ва Австриянинг Вена шаҳрида бўлиб ўтган „Эуровисион қўшиқ танлови 2026“да Латвия номидан иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди[14][15].
Атвара 2026-йил 14-май куни Латвия номидан „Эуровисион қўшиқ танлови 2026“да „Ēнā“ қўшиғи билан иштирок этди. У финал босқичига йўлланма ололмади ва иккинчи ярим финалда 13-ўринни эгаллади.
Дискографияси
Студияли албомлар
| Номи | Тафсилотлар |
|---|---|
| Вол.1 Ваи дзирди, кā брūcес дзīст |
|
Қўшиқлар
Асосий ижрочи сифатида
| Номи | Йил | Чартдаги энг юқори ўринлар | Албом | |||
|---|---|---|---|---|---|---|
| ЛАТ Аир. [16] |
ЛАТ Дом. Аир. [17] |
ЛАТ Стреам. [18] |
ЛАТ Дом. Стреам. [19] | |||
| „Пиэ манис твериэс“ | 2024 | — | — | — | 9 | Вол.1 Ваи дзирди, кā брūcес дзīст |
| „ Жа кāдс жаутāту“ | — | — | — | — | ||
| „Пиэскāрос“ | — | — | — | — | ||
| „Ваи дрīкст кāпт дзиļāк“ (Интарс Бусулис билан) |
2025 | — | — | — | — | |
| „Дзīве мūс мēтā“ | — | — | — | 13 | ||
| „Ēнā“ | 13 | 1 | 1 | 1 | ТБА | |
| "—" бу мамлакатда чиқарилмаган ёки чартда чиқмаган қўшиқларни билдиради. | ||||||
Манбалар
- ↑ „Мūзика - Лиэне Атвара - Биогрāфижа“ (лв). www.драугиэм.лв. 2026-йил 19-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 14-феврал.
- ↑ „Мūзиķэ Атвара издод жауну синглу“ (лв). www.лиэпажниэкиэм.лв (2024-йил 1-октябр). Қаралди: 2026-йил 14-феврал.
- ↑ „Атвару ģименеи неиздодас иэкļūт šова “Дзиэдоšāс ģименес” финāлā“ (лв). [www.лиэпажниэкиэм.лв (24) септембер 2012). Қаралди: 2026-йил 15-феврал.
- ↑ „«Кору кару» далīбниэcе пиэдāвā соло синглу. Ноклаусиэс!“ (лв) (2013-йил 21-май). Қаралди: 2026-йил 15-феврал.
- ↑ 5,0 5,1 „“Х Фактора” потенcиāлā зваигзне: ангļу валодас сколотāжа, кура мīлас сāпēс заудēжуси 30 килограмус“ (лв). тв3.лв (2017-йил 9-май). 2026-йил 18-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 15-феврал.
- ↑ Кāрлис Ķилкуц. „ЭКСКЛУЗĪВИ! Кас нотика ар “пазудуšажиэм” “Х Фактора” далīбниэкиэм!?“ (лв). тв3.лв (2017-йил 5-октябр). 2026-йил 19-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 15-феврал.
- ↑ „Лиэне Атвара“. ЛинкедИн. Қаралди: 2026-йил 15-феврал.
- ↑ „Латвижас мūзикас топу папилдина ваирāки паšмāжу жаунуми“ (лв) (2024-йил 26-июн). Қаралди: 2026-йил 15-феврал.
- ↑ 9,0 9,1 9,2 „Жаунā зваигзне Атвара ун Интарс Бусулис апвиэножас сирди плосоšā дуэтā“ (лв). споки.лв (2025-йил 25-феврал). Қаралди: 2026-йил 15-феврал.
- ↑ 10,0 10,1 10,2 Сандрис Ванзовиčс. „Албума апскац: Атвара – “Вол.1. Ваи дзирди, кā брūcес дзīст”“ (лв). нра.лв (2025-йил 30-декабр). Қаралди: 2026-йил 15-феврал.
- ↑ „МУЗИКĀЛĀ БАНКА 2025 виси резултāти“ (лв). Латвижас Радио. Қаралди: 2026-йил 15-феврал.
- ↑ Давиде Cонте. „Латвиа: Супернова 2026 Партиcипанц Ревеалед“. Эуровоих (2025-йил 20-ноябр). Қаралди: 2025-йил 20-ноябр.
- ↑ Давиде Cонте. „Латвиа: Супернова 2026 Семи-Финал Тwо Ресулц“. Эуровоих (2026-йил 7-феврал). Қаралди: 2026-йил 7-феврал.
- ↑ Неил Фаррен. „Латвиа: Атвара то Эуровисион 2026“ (2026-йил 14-феврал). Қаралди: 2026-йил 14-феврал.
- ↑ „'Супернова' wиннер Атвара ис ҳеадинг то Виэнна фор Латвиа“. эуровисион.cом. Эуровисион Сонг Cонтест.
- ↑ Пеак чарт поситионс фор синглес ин Латвиан Аирплай:
- "Ēнā": „Кā Латвижас мūзикас топā иэриндожас "Суперновас" дзиэсмас?“ [Ҳоw до Супернова сонгс перформ ин тҳе Латвиан мусиc чарц?] (лв). ТВ Нет (2026-йил 24-феврал). Қаралди: 2026-йил 24-феврал.
- ↑ Пеак чарт поситионс фор синглес ин Латвиан Доместиc Аирплай:
- "Ēнā": „Латвижас мūзикас топā лīдерпозīcижас саглабā илгстоšиэ фаворīти“ [Лонг-стандинг фаворитес маинтаин леадинг поситионс ин Латвиан мусиc чарц] (лв). ТВ Нет (2026-йил 10-март). Қаралди: 2026-йил 10-март.
- ↑ Пеак чарт поситионс фор синглес ин Латвиан Стреаминг:
- "Ēнā": „Кā Латвижас мūзикас топā иэриндожас "Суперновас" дзиэсмас?“ [Ҳоw до Супернова сонгс перформ ин тҳе Латвиан мусиc чарц?] (лв). ТВ Нет (2026-йил 24-феврал). Қаралди: 2026-йил 24-феврал.
- ↑ Пеак чарт поситионс фор синглес ин Латвиан Доместиc Стреаминг:
- "Пиэ манис твериэс": „Латвижас мūзикас топу папилдина ваирāки паšмāжу жаунуми“ [Северал лоcал релеасес маке тҳеир wай инто тҳе Латвиан мусиc чарц] (лв). ТВ Нет (2024-йил 26-июн). Қаралди: 2026-йил 24-феврал.
- "Дзīве мūс мēтā": „Латвижā страумēтāко паšмāжу мūзиķу – 8. недēļа, 2026. гадс“ [Латвиа'с мост стреамед лоcал сонгс – Wеэк 8, 2026] (лв). Латвиан Мусиc Продуcерс Ассоcиатион (2026-йил 23-феврал). Қаралди: 2026-йил 23-феврал.
- "Ēнā": „Кā Латвижас мūзикас топā иэриндожас "Суперновас" дзиэсмас?“ [Ҳоw до Супернова сонгс перформ ин тҳе Латвиан мусиc чарц?] (лв). ТВ Нет (2026-йил 24-феврал). Қаралди: 2026-йил 24-феврал.