Ауд (ёки Аудҳ) – Шимолий Ҳиндистондаги тарихий вилоят. Ганг да-рёсининг ўрта оқимида жойлашган. Милоддан аввалги ВИ асрда А. ҳудудида қулдорлик давлати Кошала бўлиб, бутун вилоят унинг пой-тахти Аёдҳе номи билан аталган. Қадимда ва ўрта асрларда А. Ганга водийсида таш-кил топган йирик давлатларнинг муҳим таркибий қисми бўлган. ХВИИИ асрнинг 20-йилларида бобурийларнинг А.даги ноиби Саодатхон А.ни Бобурийлар салтанатидан мустақил деб э’лон қилди. ХВИИИ—ХИХ асрларнинг бошларида А. Ҳиндистоннинг йирик ҳокимликларидан бири бўлиб, пойтахти Лакҳнау эди. А. Англиянинг Ост-Индия компанияси экспансиясига қарши фаол кураш олиб борди, аммо 1764-йил Буксара яқинидаги жангда ен-гилгач, мазкур компанияга қарам бўлиб қолди. Инглиз аннексиясидан кейин А. ҳудуди Шимоли-Ғарбий вилоятлар таркибига киритилди. 1902-йил бу вилоятлар Агра ва А. Бирлашган вилоятлари (1950-йилдан Уттар-Прадеш штати) деб аталди.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил