Auditor
Аудитор (лотинча: аудиотор – тингловчи, ўқувчи; инглизча: аудитор) – малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахс[1]. Агар аудитор аудиторлик ташкилотининг штатида турган бўлса ёки аудиторлик ташкилоти у билан фуқаролик – ҳуқуқий тусдаги шартнома тузган бўлса, у аудиторлик текширувини ўтказишга жалб этилиши мумкин.
Аудитор аудиторлик текширувини сифациз ўтказганлиги, тижорат сирини[2] ошкор этганлиги ҳамда бошқа хатти-ҳаракатлари оқибатларида аудиторлик ташкилотига зарар етказганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ аудиторлик ташкилоти олдида жавобгар бўлади. Аудитор малака серификати жисмоний шахсга, башарти у аудиторлик ташкилоти штатида бўлса ёки у билан аудиторлик ташкилоти фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузган бўлса, аудиторлик текширувини амалга ошириш ҳуқуқини беради.
Манбалар
- ↑ Тойчиев, Н., эд (2009). "Аудитор". Ўзбекистон юридик энсиклопедияси. Тошкент: „Адолат“ нашриёти. п. 32.
- ↑ „Ўзбекистон Республикасининг қонуни Тижотрат сири то'г'рисида“. Лех.уз. Қаралди: 10-октабр 2023-йил.
| Ҳуқуқшуносликка оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |