August Krogh
Qiyofa

Аугуст Крогҳ (1874.15.11, Грено, Ютландия — 1949.13.9, Копенгаген) — даниялик физиолог. Копенгаген университети профессор (1916—45). Турли аъзолардаги капиллярлар деворининг анатомикфизиологик хусусиятларини ва капилляр қон айланишининг моддалар алмашинувидаги аҳамиятини аниқлаган. Капиллярлар ва аъзолар фаолияти ўртасидаги ўзаро боғлиқлик, ҳужайралар фаолияти ва биологик мембраналар ўтказувчанлигида ионларнинг аҳамиятини тадқиқ этган. Микротонометрия, дифференсиал манометрия, одам юрагидан ўтадиган қоннинг минутлик ҳажмини аниқлаш каби физиологик усулларни ишлаб чиққан. Нобел мукофоти лауреати (1920)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |