Аугустин Эдуард Чириță (1975-йил 10-октябр) – Руминиялик собиқ футболчи, Минерул Мотру, Аргеş Питеşти, Карпатй Лвив ва Ивано-Франкивск Спартак каби жамоаларда ярим ҳимоячи пзоициясида ўйнаган.

Аугустин Чириță
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Аугустин Эдwард Чириță
Таваллуд санаси 1975-йил 10-октябр (1975-10-10) (51 ёш)
Таваллуд жойи Слатина, Руминия
Бўйи 1.72 м
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1993—1995 Дробета-Турну Северин
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1995—1996 Гривиțа Буcуреșти
1996—1998 Минерул Мотру 63 (4)
1998—1999 ФC У Cраиова 13 (0)
1999—2003 Аргеș Питеșти 116 (8)
2003—2004 Карпатй Лвив 21 (0)
2003 → Карпатй-2 Лвив 4 (0)
2004—2005 Спартак Ивано-Франкивск 26 (7)
2005—2007 Аргеș Питеșти 18 (0)
2006 → Ҳапоэл Бе'эр Шева (ижара)
2007 Алпром Слатина
2007 ФC Жункерсдорф 14 (2)
2008 Интер Газ Буcуреșти 16 (1)
2008—2011 Виcториа Брăнеșти 39 (1)
2012 Олт Слатина 9 (3)
2012 Гиром Албота (2)
2013 Атлетиc Браду
Тотал 325+ (21+)
Бошқарган клублари
2008—2011 Виcториа Брăнеșти (ўйновчи мураббий)
2012 Олт Слатина (ўйновчи мураббий)
2012 Гиром Албота (ўйновчи мураббий)
2013 Атлетиc Браду (ўйновчи мураббий)
2013—2014 Ордабасй- (ёрдамчи)
2014—2017 Бунёдкор (фитнесс мураббий)
2017—2019 Кйран (фитнесс мураббий)
2018 Ўзбекистон терма жамоаси (фитнесс мураббий)
2018—2019 Сўғдиёна (фитнесс мураббий)
2020 Бухоро (фитнесс мураббий)
2021 Навбаҳор (фитнесс мураббий)
2022 Бунёдкор (фитнесс мураббий)
2023 Турон (фитнесс мураббий)
2023—2024 Қизилқум (фитнесс мураббий)
2025 Андижон (фитнесс мураббий)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Аугустин асосан Руминиянинг мамлакатдаги турли даражадаги лигаларида иштирок этган футбол клубларида ўйнаган. У Украинанинг „Карпатй“ ва „Спартак Ивано-Франкивск“ клубларида ўйнаган. У бир мавсум исроиллик „Ҳапоэл Беэр Шева“ жамоасида ўйнаган.

Мураббийлик фаолияти

Нафақага чиққанидан сўнг, Чириță ўзининг футбол мураббийлик фаолиятини бошлади ва Виктория Бранешти, Олт Слатина ва Ордабасй-2 ва бошқа клубларда мураббий ёрдамчиси бўлган. 2014-йилдан буён „Бунёдкор“, „Қиран“ клублари ва Ўзбекистон терма жамоасида фитнес мураббийи бўлиб ишлаган.

2018-йили Жиззахнинг „Сўғдиёна“ клубида[1], 2020-йилда „Бухоро“ жамоасида[2], 2021-йилда „Навбаҳор“ жамоасида[3], 2022-йилда эса „Бунёдкор“ клубларида[4] жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий бўлиб ишлаган. 2023-йилги мавсумда Яйпанинг „Турон“ клубида бошлаб[5], иккинчи даврадан Навоийнинг „Қизилқум“ клубларида ишлаган[6].

2024-йилги мавсум якунида Қизилқум жамоаси бош мураббийи Жамшид Саидов лавозимидан бўшатилганидан сўнг, Навоийни тарк этган. 2024-йил 30-декабрда „Андижон“ клуби билан шартнома имзолаган ва Александр Хомяковга жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий сифатида ёрдам беради[7].

Манбалар

Ҳаволалар