Auto Bild Suomi
Ауто Билд Суоми — автомобилларга ихтисослашган, икки ҳафтада бир марта нашр этиладиган журнал бўлиб, Германиянинг Ауто Билд журналининг фин тилидаги нашри ҳисобланади. Журнал Санома Магазинес Финланд томонидан 2003-йилдан буён мавжуд, унинг илк сони 2004-йил 12-мартда чоп этилган[1]. Журнал ҳар икки ҳафтада бир марта нашр этилади ва 18–49 ёшдаги эркаклар учун мўлжалланган[1]. Унда автомобил харид қилиш ва ундан фойдаланиш бўйича маълумотлар, шунингдек, янги автомобил моделлари синовлари ва уларнинг қиёсий таҳлилига бағишланган мақолалар берилади[2].
2005-йилда Ауто Билд Суоми журнали бош қароргоҳи Ҳелсинкида жойлашган Фокус Медиа Финланд компанияси томонидан сотиб олинган[3].Журналнинг бош муҳаррири — Пекка Каидесожа[2] .
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Санома Магазине Финланд'с Ауто Билд Суоми wилл бе лаунчед нехт спринг“. Санома (2003-йил 12-декабр). Қаралди: 2021-йил 30-апрел.
- ↑ 2,0 2,1 „Ауто Билд Суоми“. Фокус Медиа. Қаралди: 2021-йил 30-апрел.
- ↑ „Санома селлс Ауто Билд Суоми то Фокус Медиа Финланд“. Санома (2014-йил 13-ноябр). Қаралди: 2021-йил 30-апрел.