Autogen mashq
Аутоген машқ (юнонча: „аутогенес“ – ўзи бажарадиган), аутотренинг – ички а’золар функсияси, ҳаракат фаолияти бузилганда ўз-ўзини ишонтириш ва ўз-ўзини бошқариш орқали шу ҳолатдан фориғ бўлишга олиб келадиган психотерапия (руҳий даволаш) усули. Немис олими И. Шулс томонидан таклиф қилинган. Аутоген машқ бирор техник мослама (хотира, диққат тренажери ва бошқалар) ёки кишининг ўз хоҳиш иродаси билан амалга оширилиши мумкин. Бунда беморни оёқ-қўлларини бўш қўйишга, ҳеч нарсани ўйламасликка, фақат соғайиб кетишга ишонтиришга ҳаракат қилинади. Бу усул бошқа руҳий даволаш усуллари билан бирга қўшиб олиб борилганда яхши наф бе-ради. Асосан нев юзларда, айниқса уйқу бузилганда қўлланади. Қисқа муддатли дам олиш ва бошқа ҳолларда соғлом кишилар ҳам ундан фойдаланадилар.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |