"Авангардда", Карл Пиппичнинг расми (1910 йил)

Авангард (франсузча: авант-гарде – олдиндаги қўриқчи) – ҳарбий сафар вақтида асосий кучларни қўриқлаш учун олдинда борувчи аскарий қисм (ҳарбий қўшилма, қисм ёки бўлинма). Авангард ўз қўшинларини ёнидан қўриқлаши ҳам мумкин. Авангарднинг вазифаси асосий кучларга душман томонидан бехосдан қилинадиган ҳужумларга ё'л қуймаслик, асосий кучларнинг жанг қилиши учун шароит яратишдан иборат. Авангард қадимги ўзбек ҳарбий қисмларида ҳиравул, аванғор, мўғул лашкарларида манглай, манғлай дейилган.

Яна қ.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил