Aventin bloki
Qiyofa
Авентин блоки – Италияда фашистлар диктатурасига қарши курашган антифашистик партиялар блоки. Социалист депутат, антифашист Матеотти фашистлар томонидан ўлдирилгач (1924-йил 10-июн), мухолифиятдаги депутатлар бундан ғазабланиб, парламентдан чиқиб кетадилар ва Римдаги Авентин тепали-гида тўпланиб "Оппозициями фраксиялар комитета" ни тузадилар. Шу тариқа мазкур уюшма "Авентин блоки" номини олди. Блокка халқ партияси (католиклар), республикачилар, социалистлар ва бошқа партиялар вакиллари ҳамда партиясиз депутатлар уюшдилар. Муссолини ҳукумати Авентин блокининг қат’ияцизлиги ва заифлигидан фойдаланиб, 1926-йилда уни тор-мор қилди. Оммадан ажраб қолган блок а’золари фашизмга қарши изчил кураша олмай, тезда тарқаб кетди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |