Auguste Rodin
РОДЕН (Родин) Франсуа Огюст Рене (франсузча: Франçоис-Аугусте-Ренé Родин; 1840.12.11, Париж — 1917.17.11, Мёдон, Париж яқинида) — франсуз ҳайкалтароши; ҳайкалтарошликда импрессионизм асосчиларидан. Микеланжело, Донателло ижодини ўрганган ҳамда готика ҳайкалтарошлигидан илҳомланган. Р. ижодига хос бўлган дадиллик, мураккаб ҳаракатларни ифодалашдаги жонлилик илк асарларидаёқ намоён бўлди ("Бронза асри", гипс, 1877; "Кале фуқаролари" ҳайкаллар гуруҳи, бронза, 1895 ва бошқалар). 1880-йилдан умрининг охиригача Дантенинг "Илоҳий комедия"си, антик афсоналар, библия ривоятлари ва бошқа таъсирида "Дўзах дарвозаси" горелеф композицияси устида ишлади; мустақил асарлар яратди ("Мутафаккир", бронза, 1888 ва бошқалар). Р.нинг реалистик портретлари ("Ж.Далу", 1883; "В. А.Моцарт", 1910 ва бошқалар), монумен тал ҳайкаллари ("В.Гюго", 1886—1900; "О.Балзак", 1887 ва бошқалар), инсон гўзаллиги, севги мавзуидаги шоҳ асарлари ("Бўса", 1886; "Мангу баҳор", 1897 ва бошқалар) машҳур. Р. ижодига хос бўлган нур ва соя кескинлиги, шакллар тасвирийлиги (баъзан оқувчанлиги) уни импрессионизм асосчисига айлантирди. Асарлари, раcм ва офортлари, асосан, Париждаги Р. музейида сақланади. Р. ижоди ХХ асрда турли окимларда ижод қилган ҳайкалтарошларга дадил ижодий изланишларига туртки берган.[1]
| Аугусте Родин |
|---|

Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |