"Авиабанк" – Ўзбекистондаги универсал аксиядорлик тижорат банки. 1990-йил декабрда ташкил топган. Тошкент шаҳрида жойлашган. Асосан республикада авиация транспорти ва унга хизмат кўрсатадиган инфратузилмаларни ривожлантиришга, молия-кредит ресурсларини жалб қилишга кўмаклашади, юридик ва жисмоний шахсларга турли банк хизматлари кўрсатади. Аксиядорлик капитали суммаси 50, захира капитали 76,5, берилган кредитлар 73,2, кўрилган йиллик фойда 143,2; жами активлари 475,5 млн. сўм (1997-йил 1-январ).

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил