Авиал, авиация алуминийси – болғаланадиган алуминий қотишмаси. Таркибида магний (0,45–0,9%), крем-ний (0,15-1,2%), мис (0,2-0,6%), марганес (0,15-0,3%) (ёки шунча миқдордаги хром), темир (кўпи билан 0,5%) бор. Болғалаш ва штамплаш йўли билан ундан самолёт ва вертолёт қисмлари тайёрла-нади. Авиал жуда пластик, ўртача мустаҳкам, зангламайди, тоблаб ишлангандан кейин мустаҳкам бўлиб қолади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил