Авигея (Абигеа = Ибр. אֲбִйгַйִл — отанинг қувончи; иброн. Абигаил) — Эски Аҳд қаҳрамони; шоҳ Довуднинг рафиқасидан бири бўлиб, унга Далуия исмли ўғил туғди. Довуд Кармила шаҳрида бу аёлни учратди, ундан олдин у Наваланинг рафиқаси эди(Қирол. 25:40; 27:3)[1][2].

Инжил ҳикояси

Авигей қироллар китобида Довудга ва унинг халқига Кармил тоғида (1цар) тақдим этилган саховатли, олижаноб ёрдами билан ажойиб, шафқациз ва ёмон хулқ-атворили Навалнинг  рафиқаси ақлли ва чиройли юз тимсолида тасвирланган (1Қирол.25:3). Шундай қилиб у эрини Довудга ёрдам беришдан қополлик билан бош тортгани учун олмохчи бўлган қасосидан қутқарди(1Қирол.25;1-35). Авигея эри Навалага таҳдид қилган хавф ҳақида гапирганида, даҳшатдан „унинг юраги музлаб қолди ва у тошга айланди“ (1Қирол. 25:37) ва 10 кундан кейин вафот этди. Тез орада Авигея Довуднинг рафиқаси бўлди ва унга Далуия исмли ўғил туғди (2Қирол. 3:3, 1Пар. 3:1)[3][4][5].

Раввинистик талқин

"Мегилла" рисоласида Авигея Танахнинг тўртта пбашоратчи аёллар орасида тилга олинган[6]. Худди шу жойда, у беқиёс гўзалликдаги тўртта аёлдан бири деб номланади[7].

Номдан фойдаланиш

Рус тилида „Авигея“ номи амалда қўлланилмайди, инглиз тилида сўзлашадиган мамлакатларда „Абигал“ (Эбигейл) номи кенг тарқалган.

Манбалар

  1. ↑ 3 // ספר שמואל (др.-евр.)
  2. ↑ Абигаил // Еврейская энциклопедия Брокгауза и Ефрона. — СПб., 1908—1913.
  3. ↑ «Сыновья Давида, родившиеся у него в Хевроне, были… второй — Далуия, от Авигеи Кармилитянки»; 1Пар. 3:1
  4. ↑ Кармил, город // Энциклопедический словарь Брокгауза и Ефрона : в 86 т. (82 т. и 4 доп.). — СПб., 1890—1907.
  5. ↑ Авигея // Библейская энциклопедия архимандрита Никифора. — М., 1891—1892.
  6. ↑ „Мегиллаҳ 14а“. 2010-йил 24-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 13-июн.
  7. ↑ „Мегиллаҳ 15а“. 2010-йил 24-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 13-июн.

Адабиётлар

  • Авигея // Библейская энциклопедия архимандрита Никифора. — М., 1891—1892.