Авж (арабча: اوج‎‎) – чўққи, баланд) – 1) Ўн икки мақом мажмуасидаги ма’лум шўба номи. 2) Мусиқа асарининг юқори пардалардаги чўққиси, кулминация доираси, я’ни мусиқа асарининг энг баланд регистрдаги давомли куй тузилмаси[1][2].

Мақомларнинг чолғу ва айниқса айтим бўлимлари, ашула, катта ашула, сувора ва йирик шаклли чолғу куйлардан кенг ўрин олган. Авжларнинг асосий турлари – кичик авж, ўрта авж, катта (ёки юқори) авж деб юритилади. Шўбаларнинг миёнхат тузилмасини кичик авжга, дунасрни – ўрта авжга ва намудларни – катта авжга қиёслаш мумкин. Авжлар мусиқа асарлари баёни ва ривожида шакллантирувчи ва ифодаловчи аҳамиятга эга. Ашулалардаги ше’р мазмуни, фикр ва ҳис-туйғуларнинг та’сир кучини мусиқий воситалар ёрдамида теранлаштиради. Авж ишлатиш ан’анаси ўзбек ва умуман Шарқ бастакорлик сан’атида, шунингдек ҳофизлар ва созандаларнинг ижрочилик маҳорати туфайли мукаммаллашиб ма’лум табиий қонуният сифатида вужудга келган. Шашмақом шўбаларининг катта авжи ўндан ортиқ намуд ва икки авж (Зебо пари ва Турк)нинг турли бирикмаларидан тузилади. Зебо пари ва Турк авжларини қўллашда намудлардаги каби муайян ижодий эркинлик мавжуд[3].

Манбалар

  1. ↑ И. А. Акбаров. Музика луғати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987. 
  2. ↑ И. А. Акбаров. Мусиқа луғати. Тошкент: Ўқитувчи нашриёти, 1997 — 384-бет. ИСБН 5-645-02422-2. 
  3. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Авж“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.