Авлиё Давид куни ― Уэлсда 1-март куни нишонланадиган байрамдир. Уэлслик Авлиё Давид Уэлснинг ҳомийси ҳисобланади, 589-йилнинг 1-март санаси Давиднинг ўлими билан боғлиқ. Бу сана ХВИИИ-асрда Уэлсда миллий байрам куни деб эълон қилинган.

Байрамнинг маъноси

Давид Уэлснинг жануби-ғарбий қисмида туғилган — анъанага кўра, унинг туғилган жойи Аберайрон яқинидаги Хенвинив (ҳозирги Кередигион округи) деб ҳисобланади. Маълумки, у Уэлснинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Меневия (Менопия) епископи бўлган (ҳозир унинг номи — Санкт Давидс билан аталади, валлийчада — Tyddewi, „Давиднинг уйи“), Лландеви Бревидаги соборда иштирок этган, бу ерда Британия черкови иерархлариПелагианизм бидъатига қарши курашди.

Ригивархнинг қиссасига кўра, Давид монастирларда ўрнатган тартиб жуда қаттиқ эди. Роҳиблар қаттиқ меҳнат қилишарди, фақат ибодат пайти ёки жуда зарур бўлганда гапиришга рухсат бериларди, ишда ҳайвонлардан фойдаланиш тақиқланарди: роҳиблар ибодат қилишни тўхтатмасдан, ўзлари омоч тортарди. Овқат жуда ёмон эди — сабзавотлар, нон ва сув. Давиднинг ўзи фақат сув ичган, шунинг учун унинг тахаллуси Ақуатиcус бўлган.

Авлиё Давидга тааллуқли энг машҳур мўъжиза Лландеви Бреви соборида содир бўлган воқеа билан боғлиқ: у пелагийларга қарши нутқ сўзлаганида, у турган замин кўтарилиб, ҳамма унинг ваъзини эшитиши учун кичик бир тепалик ҳосил қилган. Шу билан бирга, Давиднинг елкасига каптар ўтирди — бу Муқаддас Руҳнинг белгисидир. Айтилишича, айнан шу кенгашдан кейин Давид бутун Уэлснинг архиепископи бўлган.

2003-йилда Қўшма Штатларда Авлиё Давид куни расмий равишда Уэлснинг миллий куни сифатида эътироф этилди ва 1-март куни Эмпире Стате Буилдинг Уэлс миллий рангларида: қизил, яшил ва оқ рангда ёритилди. Бу бутун дунё бўйлаб Уэлс жамиятининг байрамидир.

Байрам ва анъаналар

Уэлс ва Авлиё Давид байроқлари Кардиффдаги парадда

Ҳар йили 1-март куни Уэлсда Авлиё Давид куни паради бўлиб ўтади. Улардан энг каттаси Кардифф паради бўлиб, унда қироллик уэлсликлари ва бошқалар иштирок этади. Авлиё Давид кунини нишонлаш тобора кенгайиб бормоқда. Консертлар пабларда, клубларда ва бошқа жойларда ўтказилади.

Шу куни Уэлс халқи кийимларига Уэлснинг миллий рамзларидан бирини ёки иккаласини бириктирадилар, бу рамзлар оч сариқ наргис ранги (умумий Уэлс рамзи) ёки кўкпиёздир (Авлиё Давиднинг рамзи). Қизлар баъзан мактабга анъанавий Уэлс либосларини кийишади. Шунингдек, ушбу кунни нишонлашда Уэлс кўчаларида тез-тез кўриш мумкин бўлган Авлиё Давид байроғи муҳим рол ўйнайди.

Ҳаволалар