Avlos
Авлос (қадимги юнонча: „аулос“) – қадимги юнон пуфлама чолғу асбоби. Қўшнайга ўхшаб иккита найчадан ясалади. Найчалари эса бўламонга ўхшайди[1][2].
|
| |
| Тури |
Пуфлама мусиқа чолғулари |
|---|---|
| Регистри | |
|
Биринчи октава ре нотасидан – учинчи октава ре нотасигача. | |
| Ўхшаш асбоблар | |
|
Қўшнай | |
Тарихи
Файл:Аулос 001.огв Римда (тибия номида) ва Ўрта денгиз ҳавзаси мамлакатларида тарқалган, силиндрсимон шаклдаги 3–4 тешикли иккита (қўш) найчадан иборат бўлган. Кейинчалик тешикчалари 15 тага етган, баъзилари сурилувчан ҳалқа билан бекитилган. Турли узунлик ва созда ясалган.
Умумий диапазони тахминан биринчи октава ре нотасидан – учинчи октава ре нотасигача. Якканавоз ижрочилик (авлетика)да созанда (авлет) бир вақтда икки авлосдан фойдаланган. Антик фожиада, қурбонлик маросими, ҳарбий мусиқа (спарга)да ишлатилган. Авлос жўрнавозлигидаги хонандалик авлодия деб аталган[3].
Манбалар
- ↑ И. А. Акбаров. Музика луғати. Тошкент: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1987.
- ↑ И. А. Акбаров. Мусиқа луғати. Тошкент: Ўқитувчи нашриёти, 1997 — 384-бет. ИСБН 5-645-02422-2.
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Авлос“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
Ҳаволалар
Викиомборда „Авлос“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Мусиқа ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |