Авлосий, Абулҳорис Файз ибн ал-Хизр – “Насойим ул-муҳаббат”да тилга олинган тасаввуф шайхи. Иброҳим бин Саъд Алавийнинг шогирди. Алавий уни узлат ва қаноатга иршод қилган. Авлосий Зуннун Мисрийни излаб Мисрга боради, лекин у шу куни вафот этган бўлади. Бироқ Зуннунни тушида кўриб, ундан барча саволларига жавоб олади. Алишер Навоий “Насойим ул-муҳаббат”га “Нафаҳот ул-унс”дан ушбу шайх билан боғлиқ бобни айнан киритган[1][2].

Манбалар

  1. ↑ "Алишер Навоий: Қомусий луғат". 
  2. ↑ "Насойим ул-муҳаббат".