Авокадо, аллигатор ноки (Персеа) – лаврдошларга мансуб доим яшил ўсимликлар (дарахтлар) туркуми. Субтропик зонада, жумладан, Қора денгиз атрофларида ўсади, Ўзбекистонда ҳозиргача экилмаган. А. дарахти баланд, гуллари икки жинсли, оқ. Меваси (250–600 г) бир уруғли, тўқ яшил ёки кўкимтир-қизил, таркибида 30% гача мой, 1,5–4% гача оқсил бор; янги узилган ҳолда исте’мол қилинади.[1]

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Авокадо“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.