1971 йилдан бошлаб япон авометри

Авометр(амперволтометр) – ўзгармас ва ўзгарувчан (юқори частотали) ток занжирларида ток кучи, кучланиш ва қаршиликни ўлчайдиган универсал кўчма асбоб. Авометрларнинг ўлчаш чегаралари турлича бўлади. Улар магнитоэлектрик ва тўғрилагич тизимларда ясалади. Магнитоэлектрик тизимда ясалган авометрлар ёрдамида ўзгармас ток занжирларида ток, кучланиш ва қаршилик ўлчанади, тўғрилагич тизимда ясалган авометрлар ёрдамида эса ҳам ўзгармас, ҳам ўзгарувчан ток занжирларида ток, кучланиш ва қаршилик ўлчанади. Авометрлар, асосан, магнитоэлектрик ўлчаш механизми ва яримўтказгичли тўғрилагич бирикмасидан иборат. Авометрларнинг токни ўлчаш чегараси шунт қаршилиги ёрдамида, кучланиш ва қаршиликни ўлчаш чегараси эса қўшимча қаршиликлар ёрдамида кенгайтирилади[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Авометр“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.