Avrelian
Аврелиан, Луций Домиций (214– 275) – Рим императори (270 йилдан). Ду-най легионлари томонидан император деб э’лон қилинган. А. Рим империяси чегараларини тиклаган; гетларни Дунай ортига улоқтириб ташлаган, алеманнларни Ресия ва Италиядан сиқиб чиқариб, Галлияни бўйсундирган, бироқ Дакияни қўлдан чиқарган. Ички сиёсатда мутлақ императорлик ҳокимиятини ўрнатишга ҳаракат қилган (илк бор расман жаноб ва тангри – Доминус эт деус деб атал-ган), мамлакатда ялписига янги ма’буд – қуёш тангрисига сажда қилишни жо-рий қилган. 273-йил Римда монетарийлар ҳаракатини бостирган. Аврелиан даврида Римни варварлардан ҳимоя қилиш мақсадида Аврелиан девори қурилган (ҳаробалари сақланган). Аврелиан фитначилар томонидан ўлдирилган.[1]
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Аврелиан“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |