Автод - (араб. الأوتاد - «ватад» сўзининг кўпликдаги шакли - қозиқлар, устунлар) - тасаввуф босқичидаги мақом. Уларнинг ўрни, қуйидан юқорига қараб белгиланади. Автодлар қадамлари ва ишлари собит бўлган валийлар ҳисобланади.

Ушбу сўз заиф ёки ҳасан ҳисобланувчи айрим ҳадисларда ҳам учрайди. Суфийлар наздида, автодлар тўрт киши ва ҳар бири ўрин жиҳатдан оламнинг тўрт тарафи я’ни шарқ, ғарб, шимол ҳамда жанубда ўша ерга тушувчи илоҳий файзни бу жиҳатларга ҳақли бўлган қутбларга етказиб турувчидир. Уларнинг сони доимий тарзда тўртта саналиб, ҳеч қачон кўп ёки кам бўлмайди. Ша’роний, Ибн Арабий ва Кошоний каби тасаввуф олимлари: «Биз Ерни тўшак қилиб қўймадикми?! Тоғларни эса (Ерни тутиб турувчи) қозиқлар қилиб қо'ймадикми?!» (Наба’, 7-6) (матнда: автод - қозиқлар) оятларини автодларнинг мавжуд эканига далил деб келтирганлар. Автодлардаги тўрт шахс Идрис, Илёс, Хизр ва Исо (а.с.) каби пайғамбарга ҳам боғланади. Ибн Арабий, Шозилий ва Мурсийларга кўра, Муҳаммад Ҳаким Термизий ҳам автодлардан бўлган. Шунингдек, Ҳаким Термизийнинг ўз автобиографик асарида у кўрган тушлардан бирида унинг автодлиги билдирилганлиги келтирилган. Мутасаввуф олим Кумушхонавийга кўра, автодлар зоҳирий (кўп рўза, инсонлар ухлаганда тунги намоз, муттасил ибодат ва саҳарларда истиғфор) ва ботиний (таваккул, тафвиз - ишни Аллоҳга топшириш, сиқа - мустаҳкам ишонч ва таслим.) амалларни доимий тарзда бажарадилар. Автодлардан бир киши уларнинг қутби ҳисобланади. Тасаввуф вакилларининг қарашларига ко’ра, Ка’ба ернинг қалби бўлганидек, Қутб оламнинг қалбидир. Автодлар Куфа аҳлидан ҳам дейилиб, уларга ўз навбатида шомий, ироқий, ямоний рукнлар ва ҳажар ал-асвад қўшимча қилинади [1].

Манбалар

  1. ↑ Усмонов, Олимов, Ё'лдашхо'джаев, Фахриддинов, То'йчиева, Жабборов, Чо'тмаматов, Раҳимов, Комилжонова, Каримова, Нурмуҳаммедов, Эркабоева, Жураев 2015, с. 17.

Адабиётлар

  • Усмонов И, Олимов С, Ё'лдашхо'джаев Ҳ, Фахриддинов З, То'йчиева Н, Жабборов Н, Чо'тматов Ж, Раҳимов К, Комилжонова З, Каримова С, Нурмуҳаммедов Д, Эркабоева Ф, Жураев О Турдиева Д.. Тасаввуф атамалари. Мовароуннаҳр нашриёти, 2015 — 360-бет. ИСБН 978-9943-12-346-5.