Avtomat
| Автомат сўзини билдирувчи бир неча саҳифа топилди. Ушбу саҳифага сизни олиб келган мақоладаги тегишли ишоратни бу ерга эмас, тўғри керакли мақолага йўналтиришингиз мумкин. |
__ДИСАМБИГ__
Автомат (юнонча: "аутоматос" – ўзи ҳаракатланувчи) – 1) ма’лум ишдаги барча жараёнларни берилган дастур бўйича кишининг иштирокисиз ўзи ба-жарадиган қурилма. А.ни бир оз созлаб, айрим ҳолларда назорат қилиб туриш керак бўлади. Автомобил двигателлари поршенини ишлаб чиқарадиган автомат-лаштирилган заводда металлни эритишдан тортиб, то тайёр поршен олиш, пор-шенларни саралаш ва ҳатто яшикларга жойлашгача барча ишларни А.лар бажа-ради. Ярим А.ларда айрим операция ба-жарилгач, машина ўз-ўзидан тўхтайди, уни ишчи яна юргизиб юборади. А. ва ярим А.лар машинасозлик, тўқимачилик, озиқ-овқат саноатларида, қишлоқ хўжалигида кенг қўлланади. Мас, пахта экишда сеялканинг уяга чигит ташлаб берадиган қисми оддий А. ҳисобланади. А.лар технологик (турли автоматлаш-тирилган агрегатлар ва бошқалар), энергетик (автоматик асбоблар, қурилмалар ва бошқалар), транспорт (автомашинист, автопилот ва бошқалар), ҳисоблаш-ечиш (ҳисоблаш машиналари ва бошқалар), савдо (магазин-автомат ва бошқалар), ҳарбий (автоматик қуроллар ва бошқалар), маи-ший автоматлар, ўйин автоматлари ва бошқа турларга бўлинади. "Ўзи ҳаракатланадиган" механизмлар қадимдан ма’лум. Пружинали ва маятникли соатларнинг яратилиши (ХВИИ аср) А. ривожига анча та’сир этди. А.дан саноатда фойдаланиш ХВИИИ асрга – саноат инқилоби даврига тўғри келади. Электро-техниканинг ривожланиши (ХИХ аср) электр ёрдамида ҳаракатланадиган А.нинг пай-до бўлишига олиб келди. Электрониканинг пайдо бўлиши (ХХ аср) билан тамоман янги электрон автоматик қурилмалар ва бошқарувчи ҳисоблаш машиналари пай-до бўлди. Шу туфайли А.нинг имкони-ятлари ва қўлланилиш соҳалари борган сари кенгаймоқда; 2) кибернетиканинг асосий тушунчаларидан бири; дискрет (рақамли) ахборотларни дискрет вақт тактлари билан қайта ишлайдиган техника ва биологик тизимнинг мавҳум модели (қаранг Автоматик бошқариш назарияси)[1].
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Ҳаволалар

Викииқтибосда Автоматга тегишли иқтибослар мавжуд.