Автопортрет (юн. аутос – ўз, франс. портраит – тасвир) – портрет тури. Автопортретда рассом ёки ҳайкалтарош ўзини ўзи тасвирлайди. Одатда автопортрет устида ишлаётганда муаллиф кўзгу ёки бир нечта кўзгулардан фойдаланади, асарда ўз шахсияти (образи)ни кўрсатади, ўз табиатини, ички дунёсини, ижодий фалсафасини ифодалайди. Автопортрет қадимдан мавжуд бўлиб, антик давр, ўрта аср, айниқса, уйғониш даврида кенг ривожланган. автопортрет инсон руҳияти, ма’навий дунёсини очиб беришга интилиш кучайган даврларда кўплаб яратилган. Уйғониш даври сан’аткорлари: Рафаэл, Леонардода Винчи, Рембрандт, Дюрер, Ван Дейк, Брюлловларнинг автопортретлари машҳурдир. Ўзбекистон тасвирий сан’атида автопортрет ХХ асрнинг 20 – 30-йилларидан кенг тарқала бошлади. Рассомлардан А.Волков, А.Сиддиқий, Б.Ҳамдамип ва бошқа ҳам автопортретни яратган. Айниқса А.Абдуляаев ижодида автопортрет муҳим ўрин эгаллайди[1].

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Автопортрет“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (А-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил