Авторалли (авто ... ва инг. раллй – йиғин) – автомобил спорти бўйича комплекс мусобақалар. Бунда муайян йўналиш бўйича белгиланган ҳаракат жадвалига аниқ риоя қилинади. Иштирокчиларнинг асосий вазифаси вақт назорати жойларига фурсатида етиб келиши; кечикканлик ёки барвақт етиб келганлик учун жарима холлари (очколар) ёзилади. Автораллида қўшимча синовлар – шос-се, ипподром йўлкалари бўйлаб пойгалар, тик қияликни босиб ўтиш, фигурали ҳайдаш кабилар киритилиши мумкин.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил