Ахборотлаштириш (инглиз тилидан „Информатизатион“) — бу кўп маъноли атама бўлиб, илғор ахборот технологиялари ёрдамида жамиятда ахборотдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш жараёнида[1], шунингдек, жамиятнинг ривожланиши ва ахборот жамиятига айланиши жараёнида ва постиндустриал жамиятнинг ривожланишида асосий омил ҳисобланади[2].Шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжларини қондириш учун ахборот ресурслари, ахборот технологиялари ҳамда ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда шароит яратишнинг ташкилий ижтимоий-иқтисодий ва илмий-техникавий жараёни[3].

Филиппин университети профессори Александр Флорнинг фикрича, ахборотлаштириш анъанавий жамиятларга салбий таъсир кўрсатади[3].

Таърифлар

2006-йил 149-сонли „Ахборот, ахборот технологиялари ва ахборотни ҳимоя қилиш тўғрисида“ Федерал қонуни ахборотлаштиришнинг қуйидагича таърифини беради[4][5]:

…ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ахборотни қидириш, олиш, узатиш, ишлаб чиқариш ва тарқатиш билан боғлиқ муносабатлар…

2006-йилда ўз кучини йўқотган 1995-йилги эски федерал қонуннинг таърифига кўра, ахборотлаштириш[6]:

…ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш асосида фуқаролар, давлат ҳокимияти органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ташкилотлар, жамоат бирлашмаларининг ахборот эҳтиёжларини қондириш ва ҳуқуқларини амалга ошириш учун мақбул шарт-шароитларни яратишнинг ташкилий ижтимоий-иқтисодий ва илмий-техник жараёни…

Беларус Республикаси Вазирлар Кенгашининг қарорида „ахборотлаштириш“ тушунчасига қуйидаги таъриф берилган[7]:

…ахборотлаштириш — ахборот ресурсларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш ҳамда ахборот муносабатларини амалга ошириш учун шарт-шароитларни таъминловчи ташкилий, ижтимоий-иқтисодий, илмий-техникавий жараён…

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ (согласно В. А. Копылову) Светлана Гасумова Информационные технологии в социальной сфере. Учебник и практикум для СПО; Литрес, 2020; ИСБН 5042322566, ИСБН 9785042322563
  2. ↑ Рогерс, Эверетт М. (2000). «Информатизатион, глобализатион, анд приватизатион ин тҳе неw милленниум». Тҳе Асиан Жоурнал оф Cоммуниcатион. 10 (2): 71-92.
  3. ↑ 3,0 3,1 ҳттпс://адвиcе.уз/оз/доcумент/2452
  4. ↑ Флор, Алехандер Г. 1986. Тҳе информатион-рич анд тҳе информатион-поор: Тwо фаcес оф тҳе Информатион Аге ин а девелопинг cоунтрй. Университй оф тҳе Пҳилиппинес Лос Баñос.
  5. ↑ „Федеральный закон от 27.07.2006 Н 149-ФЗ «Об информации, информационных технологиях и о защите информации»“. КонсультантПлюс.
  6. ↑ „Федеральный закон от 20.02.1995 Н 24-ФЗ «Об информации, информатизации и защите информации»“. КонсультантПлюс.
  7. ↑ Постановление Совета Министров Республики Беларусь 9 августа 2010 г. № 1174 «О Стратегии развития информационного общества в Республике Беларусь на период до 2015 года и плане первоочередных мер по реализации Стратегии развития информационного общества в Республике Беларусь на 2010 год»

Адабиётлар

Ҳаволалар