Ахел Ҳирсоух (1982-йил 26-сентябрда туғилган) — белгиялик хонанда. У Даниянинг Копенгаген шаҳрида ўтказилган „Эуровисион-2014“ танловида „Мотҳер“ қўшиғи билан Белгия шарафини ҳимоя қилган[1]. „Эуросонг“ миллий саралаш танловининг финал босқичида у томошабинлар овозларининг 50 фоиздан ортиғини қўлга киритган ҳамда халқаро ҳакамлар ҳайъатидан максимал 12 баллни тўрт маротаба олган[2].

Ахел Ҳирсоух
Axel Hirsoux (2014)
Ахел Ҳирсоух (2014)
Умумий маълумот
Таваллуди Ахел Ҳирсоух
1982-йил 26-сентябр (1982-09-26) (44 ёш)
Ла Ҳестре, Манаге, Белгия
Жанрлар Поп
Касби Қўшиқчи
Фаолият йиллари 2013–ҳозиргача

Карераси

Тҳе Воиcе Белгиқуэ

2013-йилда Ҳирсоух Валлония минтақасида ўтказилган истеъдодлар танловларида, жумладан, „Тҳе Воиcе Белгиқуэ“ телелойиҳасида иштирок этган. У мазкур мусобақанинг иккинчи босқичида танловни тарк этган[3].

Эуровисион-2014

2014-йилда Ҳирсоух Белгия телерадиокомпанияси ВРТ томонидан ташкил этилган ҳамда „Эуровисион-2014“ танлови учун миллий саралаш вазифасини ўтаган „Эуросонг 2014“ мусобақасида иштирок этиши эълон қилинган. У дастлабки саралаш дастурида „Мотҳер“ қўшиғини ижро этган ва ярим финал босқичига йўл олган. 2014-йил 9-март куни ўтказилган учинчи ярим финалда ҳам муваффақиятли қатнашиб, финалга чиққан. Мусобақа финали 2014-йил 16-март куни Антверпендаги Спортпалеис аренасида бўлиб ўтган. Якунда Ҳирсоух ғолиб деб топилган ва Даниянинг Копенгаген шаҳрида ўтказилган „Эуровисион-2014“ танловида „Мотҳер“ қўшиғи билан Белгия шарафини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўлга киритган. 2014-йил 20-январда Копенгаген шаҳар ҳокимиятида ўтказилган ярим финал тақсимоти қуръасига кўра, Белгия 6-май куни бўлиб ўтган биринчи ярим финалнинг иккинчи қисмида саҳнага чиқиши белгиланган. Бироқ „Мотҳер“ қўшиғи финал йўлланмасини қўлга кирита олмаган. Ҳирсоух биринчи ярим финалда 28 балл тўплаб, 14-ўринни эгаллаган.

Танловдан сўнг, 2014-йил 7-июлда у „Беллиссимо“ номли синглини тақдим этган[4] Ин Новембер 2014 Ҳирсоух & Cамилле Бениэст релеасед тҳе сингле „Беcаусе Ёу Неэд Ме“.[5]. Ўша йилнинг ноябр ойида Cамилле Бениэст билан ҳамкорликда „Беcаусе Ёу Неэд Ме“ синглини нашр этган. 2015-йил 1-июнда эса „Ҳаут л’ҳумаин“ номли навбатдаги синглини эълон қилган[6].

Шахсий ҳаёти

Копенгаген шаҳрида ўтказилган „Эуровисион-2014“ танлови вақтида Ҳирсоух ОУТтв телеканалига берган интервюсида эркак киши билан турмуш қурганини маълум қилган[7].

Дискографияси

Сингллари

Номи Йил Чартдаги энг юқори натижаси Албом
БЕЛ (Вл)
[8]
БЕЛ (Wа)
[9]
„Мотҳер“ 2014 7 32 Албомдан жой олмаган
„Беллиссимо“ 49[А] —
„Беcаусе Ёу Неэд Ме“
(Cамилле Бениэст билан)
83[А] —
„Ҳаут л’ҳумаин“ 2015  — —
„Апрèс л’ҳивер“ 2015  — —
„Ау плус прèс де мес рêвес“ 2016  — —

Манбалар

  1. ↑ Грангер, Антҳонй „Белгиум: Ахел Ҳирсоух Ҳас Wон!“. Эуровоих.cом (2014-йил 16-март). Қаралди: 2014-йил 16-март.
  2. ↑ „Белгиум: Ахел Ҳирсоух wинс Эуросонг wитҳ 'Мотҳер'“ (2014-йил 16-март). Қаралди: 2014-йил 23-март.
  3. ↑ „Эуросонг 2014: Ахел Ҳирсоух (Дутч)“.
  4. ↑ иТунес — Мусиc — Беллиссимо — Сингле бй Ахел Ҳирсоух
  5. ↑ иТунес — Мусиc — Беcаусе Ёу Неэд Ме — Сингле бй Ахел Ҳирсоух & Cамилле
  6. ↑ иТунес — Мусиc — Ҳаут л’ҳумаин — Сингле бй Ахел Ҳирсоух
  7. ↑ „Ахел Ҳирсоух гетроуwд мет ээн ман“ (Дутч) (2014-йил 7-май). 2014-йил 12-майда асл нусхадан архивланган.
  8. ↑ Ҳунг, Стеффен „Дисcографиэ Ахел Ҳирсоух“. Белгиум (Фландерс) Чарц Портал. Ҳунг Медиэн (Стеффен Ҳунг). 2014-йил 14-июнда асл нусхадан архивланган.
  9. ↑ Ҳунг, Стеффен „Дисcограпҳиэ Ахел Ҳирсоух“. Белгиум (Wаллониа) Чарц Портал. Ҳунг Медиэн (Стеффен Ҳунг). 2014-йил 14-июнда асл нусхадан архивланган.