Ахей иттифоқи (милоддан аввалги 280-146) – Пелопоннесда милоддан аввалги 280 йилда ташкил топган юнон шаҳар-давлатлари уюшмаси. У Македониядаги шаҳар камбағалларига ва қулларга қарши ку-рашишни мақсад қилиб олган. Ахей ви-лоятида ташкил топиб, кейинроқ унинг ҳамма ерига тарқалган. Милоддан аввалги 251 йилга келиб иттифоққа Сикион ҳам қўшилди. Стратег Арат даврида Ахей иттифоқи га Коринф, Аргос, Мегара ва бошқа шаҳарлар ҳам а’зо бўлган. Иттифоққа кирган жамоалар ички мухториятдан фойдаланган. Олий ҳокимият иттифоқчи фуқароларнинг мажлисига топширилган. Бу мажлис ахейларнинг қадимги диний маркази Эгион шаҳрида йилига 2-марта чақирилиб турил-ган. Мажлис муҳим масалаларни ҳал қилиш билан бирга юқори мансабдорларни сайлаган. Бироқ Ахей иттифоқи га Спарта, Элида ва Мессениянинг кириши Римни хавотирга солган, Рим Ахей иттифоқи ишига фаол аралаша бошлаган, бу эса Ахей иттифоқининг қаршилигига дуч келган. Милоддан аввалги 146 йилда Рим Юно-нистонни босиб олганидан кейин Ахей иттифоқи тарқатиб юборилган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил