Axmat Narzulloyev
Ушбу саҳифани Аҳмад Нарзуллаев билан бирлаштириш таклиф этилади. (мунозара) |
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Ахмат Имидович Нарзуллоев (1956.15.3, Сурхондарё вилояти Денов тумани) — муҳандис-технолог, Ўзбекистон Қаҳрамони (2003). Тошкент политехника институтини тугатган (1979). Меҳнат фаолиятини 1979-йилдан Сариосиё туманидаги Шарғун ғишт заводида катта усталикдан бошлаган. 1981—1986 йилларда шу завод директори, Денов экспериментал ишлаб чиқариш корхонаси директор ўринбосари (1986—90), 1991-йилдан Денов туманидаги чорвачиликка ихтисослашган "Лочин" фермер хўжалиги бошлиғи. Яйловлари 100 гектар бўлган фермер хўжалигида 2000—2003-йилларда корамоллар сони 1100 бошдан 1800 бошга етказилди. Гўшт ва сут етиштиришда катта муваффақиятларга эришилди. Шунингдек, хўжаликда замонавий технология билан жиҳозланган молхоналар, сутни қайта ишловчи кичик заводлар қурилди. 2000-йилда рентабеллик даражаси 63%ни, 2003-йилда 175%ни ташил этди. Ахмат Нарзуллоев ташаббуси ва кўмаги билан ҳудудда болалар спорти мажмуалари, замонавий врачлик пунктлари ва кичик корхоналар қурилиши, кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам каби хайрли ишлар амалга оширидди. "Меҳнат шуҳрати" ордени билан мукофотланган (2001)[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |