Axmetjon Mamatov
Ахметжон Атажанович Маматов (1962-йил, Пахтаорол тумани, Чимкент вилояти, Қозоғистон ССР) — ўзбекистонлик олим, иқтисод фанлари доктори, профессор.
| Ахметжон Маматов | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1962-йил Пахтаорол тумани, Чимкент вилояти, Қозоғистон ССР |
| Фуқаролиги |
|
| Иш жойлари | Тошкент Молия институти |
| Таълими | Тошкент давлат университети |
| Илмий даражаси | иқтисод фанлари доктори |
| Илмий унвони | профессор |
Биографияси
Ахметжон Маматов 1962-йилда Чимкент вилоятининг Пахтаорол тумани Свердлов қишлоғида туғилган. 1986-йилда Тошкент давлат университетини иқтисодчи, сиёсий иқтисод фани ўқитувчиси ихтисослиги бўйича тамомлаган[1]. Ўзининг меҳнат фаолиятини 1986-йилдан Сирдарё давлат педагогика институти „Сиёсий иқтисод“ кафедраси лаборанти лавозимидан бошлаб, 1987—1988-йилларда кафедра ўқитувчиси, 1988—1991-йилларда Тошкент давлат университети иқтисодиёт факултети аспиранти, 1992—1995-йилларда Гулистон давлат университети „Иқтисодий назария“ кафедраси катта ўқитувчиси, 1995—1998-йилларда Тошкент давлат университети иқтисодиёт факултети докторанти, 1999-йилдан Гулистон давлат университети „Менежмент“ кафедраси мудири, 2000-йилдан иқтисодиёт факултети декани лавозимида ишлаган. 2000—2007-йиллар ва 2010-2017-йилларда Гулистон давлат университети иқтисодиёт факултети декани лавозимида ишлаган. 2017-йилдан Тошкент Молия институти „Иқтисодиёт“ кафедраси профессори лавозимида ишлаб келмоқда[1].
Оиласи
Оилали. 4 нафар фарзанди бор.
Илмий фаолияти
1992-йилда „Валовой доход предприятий и особенности взаимоотношений предприятий с обшеством“ мавзусида номзодлик ишини ҳимоя қилди. 2003-йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида „Шаклланаётган бозор муносабатлари тизимида ялпи ички маҳсулот“ мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилади[1]. 2017-йилда профессор илмий унвони берилган. 6 та монография, 8 та ўқув қўлланма, 2 та дарслик, 8 та рисола, 18 та ўқув-услубий мажмуа, 250 дан ортиқ илмий мақолалар муаллифи[1].
Манбалар
Ҳаволалар
- Ахметжон Маматов Гоогле Счолар (Wайбаcк Мачине сайтида 2023-08-22 санасида архивланган)