Ахо масжиди (грузинча: Ахо жоме масжиди) – жануби-ғарбий Грузиядаги автоном бирлик Ажариянинг Ахо қишлоғида жойлашган жоме масжид. 1818-йилда қуриб битказилган бўлиб, Ажариядаги энг қадимий сақланиб қолган масжид. Бино эшик ва минбардаги ёғоч ўймакорлик нақшлари билан машҳур бўлиб, унда Усмонийлар безаклари ва халқона грузин меъморчилиги унсурлари уйғунлашган[1]. Масжид Грузиянинг миллий аҳамиятга эга кўчмас маданий ёдгорликлари рўйхатига киритилган[2].

Масжид
Ахо масжиди
грузинча: ახოს ჯამე
Мамлакат  Грузия
Ҳудуд Ажария
Жойлашуви Ахо қишлоғи
Координаталар 41°38′54″Н 42°03′36″Э / 41.648222°Н 42.059972°Э / 41.648222; 42.059972
Бинокорлик санаси 1818-йил
Гумбазлар сони 1
Гумбазлар сони 1
Миноралар сони 1
Миноралар сони 1

Тарих

Ахо масжиди худди шу номдаги қишлоқда жойлашган қадимий қабристон ёнида, Ажариядаги Кеда муниципалитети ҳудудида жойлашган. Уста Ҳусайн исмли ҳунарманд томонидан минтақа Усмонийлар империяси таркибида бўлган вақтда ҳижрий 1233-йилда (милодий 1817/1818) қурилган. Минора пойдевори тошида ёзилган ёзувга кўра, ҳижрий 1340-йилда (милодий 1921/1922) таъмирланган. Совет ҳукмронлиги давридан сўнг масжид 1990-йилларда яна фаолият кўрсата бошлаган[1][3].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Ҳаррис-Брандц, Сузанне; Wҳеэлер, Ангела; Шиошвили, Владимер. Тҳе wооден мосқуэс оф Аджара: Исламиc арчитеcтурал ҳеритаге ин Георгиа, 2018 — 44-бет. Қаралди: 2019-йил 26-август (2023-йил 28-июнда асл нусхадан архивланган). 
  2. ↑ „Лист оф Иммовабле Cултурал Монуменц“ (ка). Натионал Агенcй фор Cултурал Ҳеритаге Пресерватион оф Георгиа. Қаралди: 2019-йил 3-июл.
  3. ↑ Кеда Cултурал Ҳеритаге Гуидебоок. Тҳе Эуропеан Неигҳбоурҳоод Программе фор Агриcултуре анд Рурал Девелопмент (ЭНПАРД), 2018 — 30-бет. Қаралди: 2019-йил 26-август (2019-йил 31-июлда асл нусхадан архивланган).