Иноятов Аҳрол Иноятович (1945-йил 11-июнда туғилган) – совет ва ўзбек футболчиси ва мураббийи. Ўзбекистон Футбол Федерациясининг келишилган ўйинларни аниқлаш бўйича эксперт комиссияси раиси[1][2].

Иноятов Ахрол Иноятович
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Иноятов Ахрол Иноятович
Таваллуд санаси 1945-йил 11-июн (1945-06-11) (81 ёш)
Таваллуд жойи Ўзбекистон
Бўйи 179 cм (5 фт 10 1⁄2 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1961—1962 Sovet Ittifoqi Пахтакор
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1963—1981 Sovet Ittifoqi„Пахтакор“ 161 (3)
Бошқарган клублари
1980—1981 Sovet Ittifoqi Бўстон
1991 Sovet Ittifoqi Пахтакор
1992 Oʻzbekiston Пахтакор
1993 Oʻzbekiston Пахтакор (жамоа бошлиғи)
1994 Oʻzbekiston Пахтакор
1995 Oʻzbekiston Пахтакор (ёрдамчи)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Фаолияти

Тошкентнинг „Пахтакор“ жамоаси тарбияланувчиси. Иноятов 1963-йилдан асосий жамоада ўйнай бошлаган. Футболчи сифатида олиб борган барча фаолиятини „Пахтакор“ таркибида ўтказган. 1972-йилда футболчилик фаолиятини якунлаган. Бу вақт оралиғида у 161 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол уришга эришган. 1980-йилларда Иноятов мураббийлик фаолиятини бошлаган. „Бўстон“ (Жиззах) клубида ишлаган. 1992-йили Ўзбекистон чемпионатининг илк мавсумидаёқ „Пахтакор“га бош мураббий этиб тайинланган ва клубни чемпионлик даражасига олиб чиққан. 1993-йилда жамоа мураббийи, 1994-йилда эса яна „Пахтакор“га бош мураббийлик қилган. Кейинги йилларда Ўзбекистоннинг „Пахтакор“ ва бошқа клубларида бош мураббий ёрдамчиси бўлиб фаолият юритган. Мураббийликдан сўнг – Ўзбекистон футбол федерациясининг келишилган ўйинларни аниқлаш бўйича эксперт комиссияси раиси лавозимида ҳам хизмат кўрсатган.

Манбалар

  1. ↑ Келишилган ўйинларни аниқлаш бўйича экспертлар кенгаши (недоступная ссилка). Дата обращэния: 8 октября 2015. Архивировано 16 октября 2015 года.
  2. ↑ Ахрол Иноятов 70 ёшга қадам қўйди[сайт ишламайди] Архивная копия от 5 октября 2015 на Wайбаcк Мачине