Аҳрол Рисқуллаев (русча: Рискуллаев Ахрол; 2-май 1985-йил, Ўзбекистон) – Ўзбекистонлик футбол ҳаками ва собиқ футболчи.

Аҳрол Рисқуллаев
Тўлиқ исми Аҳрол Рисқуллаев
Таваллуд санаси 1985-йил 2-май (1985-05-02) (41 ёш)
Таваллуд жойи Тошкент, Ўзбекистон ССР
Касби Футбол Ҳаками
Миллий мусобақалар
Йиллар Лига Лавозими
2016– Ўзбекистон Суперлигаси Бош ҳакам
2015– Ўзбекистон Про лигаси Бош ҳакам
2021— Ўзбекистон Суперлигаси ВАР ёрдамчи ҳакам
Халқаро мусобақалар
Халқаро йиллар Ташкилот Лавозими
2013–2024 ФИФА Бош ҳакам

Аҳрол Рисқуллаев
Бўйи 1.80 м
Амплуаси Ҳимоячи, Ярим ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2003 Пахтакор 1 (0)
2003 Трактор 2 (0)
2005 Сўғдиёна 24 (0)
2006 Шўртан 18 (0)
2007—2009 Навбаҳор 38 (0)
2009—2010 Қизилқум 35 (0)
2011 Насаф 8 (0)
2012—2013 Динамо 27 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Аҳрол футболчилик фаолиятини „Пахтакор“ жамоасида бошлаган бўлсада, кейинчали Жиззахнинг „Сўғдиёна“, Ғузорнинг „Шўртан“, Наманганнинг „Навбаҳор“, Навоийнинг „Қизилқум“, Самарқанднинг „Динамо“ ва Қаршининг „Насаф“ жамоаларида ўйнаган[1][2][3].

2013-йилги мавсум ёзги трансфер ойнасида Динамо жамоаси билан амалда шартномаси бўлишига қарамай Наманганнинг „Навбаҳор“ жамоаси билан шартнома имзолаган. ОФФ ташкилоти бу ҳолат белгиланган регламентга зид эканли сабабли футболчини 2013-йил 31-декабргача футболдан четлаштирилган[4]. Кейинчалик Рисқуллаев 2014-йилда футболчилик фаолиятини якунлаган ва ҳакамлик фаолиятини бошлаган[5].

Ҳакамлик фаолияти

2014-йилдан ҳакамлик фаолиятини бошлаган бўлсада, дастлаб Ўзбекистон иккинчи лигаси ва Махсус ўртоқлик турнирларида ҳакамлик қилган[6]. 2016-йилги мавсумдан Ўзбекистон Биринчи лигаси ва Ўзбекистон Суперлигаси ўйинларига жалб этилган[7][8]. 2021-йилги Ўзбекистон Кубоги финалини бошқарган[9][10]. 2023-йилги АФC У-23 Осиё кубогида ҳакамлик қилган. Аҳрол Рисқуллаев 2023-йилги мавсумда ЎФА томинидан Ўзбекистоннинг энг яхши ҳаками деб топилган[11].

Ютуқлари

Футболчи сифатида

  • Ўзбекистон Суперлигаси чемпиони: 2002, 2003
  • АФC Кубоги чемпиони: 2011

Ҳакам сифатида

  • Ўзбекистоннинг энг яхши ҳаками: (2) 2020[12], 2023
  • ЭАФФ Э-1 мусобақасининг энг яхши ҳаками: 2022[13]

Манбалар

  1. ↑ „Рискуллаев Ахрол“.
  2. ↑ „Аҳрол Рисқуллаэв мавсум охиригача дисквалификаcия қилинди“ (2013-йил 31-август).
  3. ↑ „Йилнинг энг яхши ҳаками футболдан қандай кетган эди?“ (2021-йил 4-декабр).
  4. ↑ „Клецков ва Рисқуллаев мавсум охиригача четлатилди“ (2013-йил 2-сентябр).
  5. ↑ „Рисқуллаев футболчиликни тугатди ва ҳакамликни бошлади“ (2014-йил 25-март).
  6. ↑ „Аҳрол Рисқуллаэв ҳакамликни бошлади“ (2014-йил 22-август).
  7. ↑ „Бугун Аҳрол Рисқуллаэв олий лигада дебют қилади“ (2016-йил 15-июл).
  8. ↑ „Ҳакам Аҳрол Рисқуллаэв бу йилги олий лигадаги илк ўйинида 6,9 балл олди“ (2017-йил 11-июл).
  9. ↑ „Ўзбекистон Cоcа-Cола кубоги. Финал учрашуви расмийлари“ (2021-йил 1-декабр).
  10. ↑ „Финал. Равшан Эрматов - мутлақ этакчи“ (2021-йил 3-декабр).
  11. ↑ „Ўзбек футболида барча номинациялар бўйича 2023 йилнинг энг яхшилари тақдирланди“ (2023-йил 26-декабр).
  12. ↑ „2020 йилнинг энг яхшилари тақдирланди. Бердиэв энг яхши мураббий, Машарипов энг яхши футболчи“ (2020-йил 26-декабр).
  13. ↑ „Аҳрол Рисқуллаэв "ЭАФФ Э-1" мусобақасининг энг яхши ҳаками деб топилди“ (2022-йил 22-июл).

Ҳаволалар