Айил – от, эшак, хачирнинг эгар-жабдуғини мақкам тутиб турадиган тасма. Узунлиги 1,5 метрча, эни 7–8 сантиметр, икки учида тўқаси бўлади. Эгар устидан тортиб боғланадигани жун ёки ипдан тўқилади ва ички Айил дейилади. Эгар тўшаги устидан уриладигани қайишдан ясалиб, пуштон ёки босма Айил дейилади. АЙИНСҲИҚ – кийим безаги; қорақалпоқ болалари кийимига тақилади. Айил матодан учбурчак шаклда тайёрланиб, турли хил гулли кашталар тикиб безатилади, мунчоқлар қадалади. Кейинчалик унга кичкина туморча ҳам қадаб қўйиш урф бўлган. Айил қадимдан ёш болалар елкасига тақилган. Ўтмишда қорақалпоқ аёллари ҳам Айилдан безак сифатида фойдаланган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил