Айланма печ – ётиқ силиндр шаклидаги (думалоқ) саноат печи. Айланма печ бўйлама ўқи атрофида айланади ёки те-бранади. Металларни суюклантириш, материалларни қуритиш, болғалаш ёки штамплаш учун металл хом ашёни қиздириш, металл буюмларга иссиқлик ишлови бериш, семент пишириш ва бошқа мақсадлар учун мўлжалланган. Печнинг айланиб туриши натижасида иссиқлик бир текис тақсимланади, шунинг учун печнинг ички қопламаси узоққа чи-дайди. Айланма печда материал ёки буюмлар ёнилғининг ёниш маҳсулотлари, электр токи ёки электр ёйи билан қиздирилади. Қуритиш ва иссиқлик ишлови бериш (термик ишлаш)да материал печнинг бир бошидан киритилиб, иккинчи бошидан чиқарилади; бундай печлар узлуксиз иш-лаши мумкин. Суюклантириш Айланма печлари даврий равишда ишлайди, чунки шихта солиш ва суюқ ме-таллни тушириш пай-тида печни тўхтатиш керак бўлади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил