Аймара – Боливия, Перу ва Чилида яшовчи индейс халқи. Умумий сони 2,55 млн. киши (1992). Аймара тилида сўзлашади, дини – католик, лекин ҳаётида қадимги дин қоддиқлари катта ўрин эгаллайди. Аймаралар деҳқончилик ва чорвачилик, шунингдек балиқчилик билан шуғулланадилар.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил