Aymoqlar
cc – Афғонистон ва Ўзбекистонда яшовчи бир қанча туркий қабила, уруғларнинг умумий номи. ХВ—ХВИ асрларда Фарғона водийсида, ҳозирги Қашқадарё вилоятида яшаган. Асрлар ўтиши билан Ўзбекистон ҳудудидаги Аймоқлар ўзбеклар таркибига кириб, ўз қабила, уруғ номларини йўқотган, фақат буларнинг бир қисми Қашқадарё вилоятида ўз қабила номларини (аймоқ) сақлаб келган. Афғонистонда яшаган Аймоқлар таркибига форс-тожик тилларида гапирувчи бир қанча қабила, уруғлар киради. Ҳозирги вақтда Аймоқлар – Афғонистоннинг шимоли-ғарбида яшовчи кўчманчи ва ярим кўчманчи (фирузкўҳи, тайман, жамшид, таймурлар) туркий ва тожик тилларида гапирувчи халқларнинг номидир. Аймоқлар Афғонистон, Ўзбекистондан ташқари Эронда ҳам яшайдилар (улар тайман гуруҳига мансуб бўлиб, умумий сони 0,6 млн. киши). Аймоқлар ислом динида бўлиб, бир қисми сунний, бир қисми шиа мазҳабида (яна қаранг Чораймоқлар).
Аймоқлар – мўғул ва туркий халқлар қадимий уруғларининг парчаланишидан келиб чиққан турли тармоқдаги ўзаро қон-қардош оилалар бирлашмаси, иттифоқи; Эрон, Афғонистон ва Ўзбекистонда яшовчи бир қанча туркий қабила ва уруғларнинг умумий номи. “Аймоқ” туркий ва мўғулча сўз бўлиб, “қабила” деган маънони англатади ҳамда қабилалар иттифоқига нисбатан ҳам қўлланади. Афғонистон аймоқлари таркибига дарий тилида сўзлашувчи мамлакатнинг шимоли-ғарбида яшовчи кўчманчи ва ярим кўчманчи чораймоқлар, яъни тўрт уруғ, қабила: фирузкўҳи (Мурғоб ва Ҳерируд дарёлари оралиғида), тайман (Ғурда), жамшид (Ҳиротда) ва таймурлар (Ҳирот ва Фараҳда) киради. Аймоқлар ислом динига эътиқод қилиб, уларнинг бир қисми сунний, Эронда яшовчи аймоқларнинг маълум қисми эса шиа мазҳабида[1].
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Манбалар
- ↑ И. И. Бобоқулов. Афғонистон луғат-маълумотнома. Тошкент: «CОМПЛЕХ ПРИНТ» нашриёти, 2021.