Aynlar
Айнлар – Хоккайдо ороли (Япония)да яшайдиган халқ; умумий сони 20 мингга яқин (1992). 2002-йилги ма'лумотларга ко'ра 25 минг. Норасмий ма'лумотларга ко'ра 200 минггача боради. Айн тилида сўзлашади. Балиқчилик ва деҳқончилик билан шуғулланади. Айнлар христианликнинг пролослав оқими, буддизм, синтоизм, анимизм динларига сиг'инишади.
Тил
Ко'пгина тадқиқотларда айн тили билан япон тили бир бирига яқинлиги ко'рсатишга ҳаракат қилинса-да, тилшунослар томонидан айн тили изолацияланган тил сифатида таснифланади. Маҳаллий ёзув бо'лмагани боис катакана ва лотин алифбосидан фойдаланишади.
Дин
Айн халқининг қадимий э'тиқоларига ко'ра табиатдаги ҳар бир нарсанинг ичида камуй(руҳ ёки худо) бор. Бундай қараш анимизмга яқин туради. Айн динида оламнинг яратувчиси Котан-кар-камуй ҳисобланади. Шунингдек, денгиз хайвонлари худоси Репин камуй, тог'лар ва айиқлар худоси Ким-ун-камуй, о'чоқ мабудаси Камуй-ҳуси э'тиқодда муҳим аҳамият касб этган. Айн динида руҳонийлар мавжуд эмас. Диний маросимларни қишлоқ оқсоқоли о'тказади. Айнлар овқатланишдан олдин Худоларга миннандорчилик билдиришган ва касал бо'лишганда олов худосидан мадад со'рашган. 2012-йилда о'тказилган со'ровга ко'ра айнлар асосан буддизмга э'тиқод қилишади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |