Айнли, ойнли, ойилли – қўнғирот ўзбеклари таркибига кирган қабилалардан бири. Айнли икки катта бўлимга, ҳар бир бўлим яна кичик уруғларга бўлинади. 1) оқтўнли: бешбола, ойтамғали, оқтана, туркман, чуран ва бошқа; 2) қоратўнли: қорақалпоқ, қувуқ, қочай, тунсар, ёмғурчи ва ҳоказо Ад.: Жалилов О., 19–20 аср бошларидаги қорақалпоқлар тарихига оид муҳим ҳужжатлар, Т., 1977.244

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил