Botqaldoqlar
(Aythyadan yoʻnaltirildi)
Ботқалдоқлар, шўнғувчи ўрдаклар (Айтҳя) — ғозсимонлар туркумининг ўрдаклар кенжа оиласига мансуб қушлар уруғи. Орқа бармоқлари орасида кенг тери пардалари бўлиши билан бошқа ўрдаклардан фарқ қилади. Б. яхши учади, сузади ва шўнғийди, сув тагидан ўлжа тутади. Шунинг учун уларга "ботқалдоқ" ёки "шўнғувчй ўрдаклар" деган ном берилган. Б. уясини йирик ва чуқур кўллар соҳилидаги қамиш ва қоялар орасига қуради. 7—12 та тухум қўяди. Сув ўсимликларининг илдизи, барг ва уруғлари, моллюска, қисқичбақасимонлар ва сув ҳашаротлари билан озиқланади. Б.нинг гўшти, пати ва терисидан фойдаланилади.
| Ботқалдоқлар | ||
|---|---|---|
| Биологик классификация | ||
| ||
Ўзбекистонда кўкбел Б. (Айтя Кегта),олақанот Б. (Айтҳя нйроcа), ҳайдаркокил Б. (Айтҳя фули гула) каби турлари учрайди.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |